Германияда 39 муҳожирнинг ўлими билан боғлиқ ишда гумон қилинган шахс ушланди

Германияда 39 муҳожирнинг ўлими билан боғлиқ ишда гумон қилинган шахс ушланди

Германия ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан ўтган йил кузда Британияда очилган ветнамлик муҳожирлар жасадини юборадиган контрабанда тармоғини ташкил қилишда гумонланаётган шахс ҳибсга олинди. Бу ҳақда France Press нашри терговга алоқадор манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, "Тулки герцог" лақабли 29 ёшли эркак чоршанба куни Франция томонидан чиқарилган ҳибсга олиш тўғрисидаги буйруқ доирасида ҳибсга олинган. Унинг фуқаролиги ҳақида маълумот берилмаган.

"У тармоқнинг француз томони раҳбари бўлиши мумкин", - дейди агентлик манбаси.

2019 йил 23 октябрда Британиянинг Эссекс графлиги полицияси Белгиядан келаётган юк машинаси 39 кишининг жасадини топган эди. Бир ҳафтадан кейин улар Ветнам фуқаролари эканлигини маълум бўлди. Воқеа юзасидан британ полицияси бир қанча гумондорлар, жумладан юк машина ҳайдовчиси 25 ёшли Шимолий ирландиялик Морис (Мо) Робинсонни ҳибсга олди.