Германияда Ангела Меркелга отлиқ ҳайкал ўрнатилди

Германияда Ангела Меркелга отлиқ ҳайкал ўрнатилди

Жорий йилнинг 8 октябрь куни германиялик ҳайкалтарош Вильгельм Кох мамлакат канцлери Ангела Меркелнинг отлиқ ҳайкалини намойиш қилди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда

“Spiegel” нашрига кўра, бу асар 2022 йилнинг ёзига қадар Бавариядаги “Tempel-Museum” музейи олдида намойиш этилади.

Қайд этилишича, ҳайкалнинг баландлиги 2,7 метр бўлиб, у 3D печать (босма) ёрдамида ясалган. Германия Федератив Республикаси канцлери миниб олган от “Американинг квотерхорс” зотига мансуб бўлиб, қисқа масофаларга югуришга мўлжалланган.

Меркель хоним имижининг тафсилотларини деярли ҳамма билади: сочлари, кийимлари, туриши ва қўллари. Пайшанба куни Меркель хонимни (ҳайкал назарда тутилган) музей олдига юклаганимизда, йўл ёнидаги аёл уни дарҳол таниди ва чин дилдан кулди”, дейди Кох.

У, шунингдек, ҳайкалнинг пойдевори йўқлигини Ангела Меркелнинг камтарлиги билан изоҳлади. Германия канцлерининг эгар ва жилови йўқ, катта сиёсатдан кетаётгани сабабли “унга булар керак эмас”.