Февраль ойида Германияда истеъмол нархлари 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 9,3 фоизга ошган. Бу ойнинг дастлабки натижалари, аниқ рақамлар март ойи ўрталарида эълон қилинади, дея хабар беради Германия Федерал Статистика бошқармаси (Destatis).
Ўтган ойда озиқ-овқат инфляцияси йиллик ҳисобда 21,8 фоизга тезлашди. Энергия нархининг ўсиши секинлашди, аммо 2022 йил февралига нисбатан 19,1 фоизга юқори. Инфляциянинг тезлашиши ажабланарли бўлди, Bloomberg томонидан сўралган таҳлилчилар январь ойида инфляция 9,2 фоиздан 9 фоизгача секинлашишини кутишмоқда эди.
Европанинг энг йирик иқтисодиётида нархларнинг ўсиши давом этиши Европа Марказий банкининг асосий ставкани ошириш қарорига жиддий таъсир қилади, деб ёзади агентлик. Айниқса, Франция ва Испанияда нархларнинг ўсишининг тезлашиши ҳақида хабар берилиши бунга сабаб бўлиши мумкин. Германия Марказий банки (Бундесбанк) раҳбари ва Европа Марказий банки бошқарув кенгаши аъзоси Ёахим Нагелянинг сўзларига кўра, бу охирги марта эмас.
Январь ойида евро ҳудудида истеъмол нархлари ўсиши секинлашди. Ўтган ойда инфляция 9,2 фоизни ташкил этди. Айрим мамлакатларда эса нархлар йилига 25 фоизгача ошган. Шу билан бирга, иқтисодчилар Европа иқтисодиёти кутилганидан ҳам яхшироқ ишлаётганини ва 2023 йил охирига келиб ЕИ мамлакатларида инфляция даражаси 6,4 фоизгача пасайишини таъкидламоқда.