Германия армияси (Бундесвер) НАТОдаги ҳамкор мамалакатлар билан биргаликда атом-ядро қуролига қарши ўқув-машқ тайёргарлигини ўтказди. Бу ҳақда Хитойнинг Синхуа агентлиги хабар бермоқда.
«Steadfast Noon» деб номланган махфий операция давомида НАТОга аъзо мамлакатлар ҳарбийлари «ядро қуроли мавжуд қирувчи самолётларни уруш пайтида қўллаш» машқларини амалга оширишади.
Бироқ, машғулотлар пайтида қирувчи самолётларда ядро бомбалари бўлмайди.
Машғулотлар Германиянинг Рейнланд-Пфальц федерал еридаги Бухел авиабазасида ўтказилади ва унда бир нечта «Торнадо» қирувчи самолётларидан фойдаланилади.
Германия матбуот агентлиги таъкидлашича, давом этаётган ҳарбий машғулотнинг «аниқ сценарийси» тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.
Маълумки, Германия армияси ядро қуролига эга эмас, бироқ машғулот пайтида НАТОнинг «ядровий алмашиш» дастури доирасида атом бомбалар олиб келса бўларди. Бироқ, Германия ҳукумати бундай қилмади.
АҚШ расмийлари маълумотларига кўра, Бухенвалдаги базада америкаликларнинг 20 та ядро қуроли ҳануз сақланмоқда.