Германия ресторан ва меҳмонхоналари энергетика инқирозидан азият чекмоқда. Улар харажатларни камайтириш мақсадида электр токи ва иситиш учун қўшимча ҳақ олишни бошлади.
Хабар қилинишича, меҳмонхоналар нархига кунига 3 евродан 9 еврогача қўшимча тўлов қўшилади.
Шу билан бирга меҳмонхоналар кейинчалик тўлов ҳажмини ошириш ҳуқуқини сақлаб қолади.
"Ресторанларда эса ҳар бир меҳмондан ўртача 1,5 евро олиб қолинмоқда", — дейилади хабарда.