Германияда техниклар Лукашенконинг самолётига хизмат кўрсатишдан бош тортдилар

Германияда техниклар Лукашенконинг самолётига хизмат кўрсатишдан бош тортдилар

Фото: БелТА

Lufthansa Technik ишчилари Гамбургга келган Белорус Президенти Александр Лукашенконинг самолётига хизмат кўрсатишдан бош тортдилар. Бу ҳақда Наша Нива хабар беради.

Нашрнинг ёзишича, EW-001PAдавлат рақамига эга Boeing 737 самолёти 13 октябр куни Фулсбютел аэропортига қўнди. Кўп ўтмай, касаба уюшмаси учиб кетган самолёт "Белорусда намойишчиларга қарши ҳарбий қуролдан ўқ отиш буйруғини берган ўша Лукашенкога тегишли" эканлиги тўғрисида баёнот берди.

Бундан ташқари, баёнотда ишчиларнинг Лукашенконинг истеъфоси, демократик сайловлар ва барча сиёсий маҳбусларнинг озод этилиши ҳақидаги талаблари бор эди.

"Биз, Lufthansa Technik касаба уюшма фаоллари, узоқ йиллик халқаро бирдамлик анъаналаримизни унутмаймиз ва Белорус ишчилари билан ёнма-ён турамиз", дейилади компания касаба уюшмаси хабарида.

Касаба уюшмаси 31 йил олдин компания ишчилари Руминия раҳбари Чаушеску самолётига қулашидан сал олдин унга хизмат кўрсатишни рад этишганини эслаган.