Германияда тиш шифокори жаҳон рекордини ўрнатди (фото)

Германияда тиш шифокори жаҳон рекордини ўрнатди (фото)

Германиянинг Оффенбах шаҳрида тиш шифокори беморнинг 3,7 сантиметрли тишни олиб ташлади ва жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда FNP нашри хабар қилди.

2018 йилда бемор юқори жағнинг шишиши ва кучли оғриғидан шикоят қилиб, тиш шифокорига мурожаат қилди.

Ренген тасвир тишларнинг бирида жуда узун илдизи борлигини кўрсатди.

Шифокор Макс Лукас тишни зудлик билан олиб ташлашни тавсия қилди. Жарроҳлик амалиёт ўтказилганда шифокор тиш илдизи узунлиги расмда кўрсатилганидан ҳам узунроқ эканлигидан ҳайратга тушди.

Тиш шифокори Гиннес рекорди қайд этилиши учун тишни текширилиши ва керакли ҳужжатларни тўплашга бир йил сарфлади.