Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германияда йиллик инфляция сентабрь ойида тезлашиб, рекорд даражадаги 10 фоизга етди
29.09.2022 18:10,  
6

Германияда йиллик инфляция сентабрь ойида, дастлабки маълумотларга кўра, рекорд даражадаги 10 фоизга етди. Бу ҳақда миллий Федерал статистика бошқармаси (Destatis) матбуот хизмати ўз сайтида маълум қилди.

Сентябрь ойининг биринчи ярмида Destatis матбуот хизмати хабар беришича, Германияда истеъмол нархлари август ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,8% рекорд даражада тезлашган. Нашр маълумотларига кўра инфляция ҳар ойда нархлар 0,4 фоизга ошишда давом этмоқда.

Шу билан бирга, Германия Иқтисодиёт вазири Роберт Хабек Берлиндаги матбуот анжуманида Германия инфляция даражасини пасайтира олмаса, 2023 йилда рецессияга дуч келиши мумкинлигини айтди.

Ўтган ҳафта DPA агентлиги немис иқтисодчилари маълумотларига таяниб, харид қобилиятининг катта йўқотилиши ва энергия нархининг юқорилиги сабабли компания харажатларининг кескин ошиши мамлакат иқтисодиётини муқаррар таназзулга олиб келаётганини ёзган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан