Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Геймерлар учун барча тугмалари «белида» жойлашган смартфон чиқди (фото+видео)
20.05.2020 14:23,  
322

Геймерларга мўлжалланган барча смартфонларни Lenovo компанияси ўзининг Legion модели билан яксон этишга сўз берган. Интернетда тарқалаётган расмлари унинг умуман ўзгача дизайнга эга эканлигини кўрсатмоқда. Компания мазкур моделнинг геймерларга максимал даражада қулай бўлиши йўлида чиндан ҳам заҳмат чеккан.

Аввало, Lenovo Legion учун энг сўнгги – Android 10 операцион тизими базасида ZUI 12 номли махсус график қобиқ ишлаб чиқилган. Компания мазкур геймерофонини “горизонтал экран” сўзлари билан реклама қиляпти.

Чиндан ҳам, смартфон ўйин давомида геймернинг қўлида горизонтал ҳолатда туришини ҳисобга олиб, унинг дисплейи ва интерфейсини, барча тугмачаларини ва датчикларини шунга мослаб ишлаб чиқишган. Lenovo Legionʼнинг қўшалоқ асосий камераси ва фоточақноғи орқа панелнинг ўртасига ўрнатилган.

Буниси-ку майли, гаджетнинг ҳатто селфи-камераси ҳам “қоқ белида” жойлашган – уни корпуснинг ён қиррасидан чиқувчи механизмга ўрнатишган. Яъни, смартфон геймерлар қўлига ўта даражада мосланган – бунақасини ҳали кўрмагансиз!

Блогерлар ҳали тақдимотдан ҳам аввал Legionʼнинг инсайдерлар тарқатган расмлари ва бошқа маълумотларга асосланиб, унинг видео тавсифларини тайёрлашмоқда. Қуйида шулардан бирини (инглиз тилида) кўришингиз мумкин:

Lenovo аввалроқ расман маълум қилганидек, Legion жамланмасида рекорд даражада – 90 ваттлик технология бўйича қувватловчи адаптер ҳам мавжуд. Геймерофоннинг 4000 мА/соатлик аккумулятори унинг ёрдамида атиги 15 дақиқада тўлишини айтишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан