Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ғиждувонда халқ таълими мудираси директорларга таҳдид қилиб, болаларни масжиддан қайтаришга буйруқ берди (аудио)
15.09.2020 12:14,  
1061

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Ғиждувон тумани халқ таълими бўлими мудирасига нисбат берилган аудиоёзув тарқалди. У ерда мудиранинг мактаб директорларига таҳдид қилиб, болаларни масжиддан қайтаришга сафарбар этилгани англашилади.

«Барча директорларга! Ўзингизни ҳудудингизда масжидлар, жума намози ўқиладиган жойлар бор. Барчангизнинг маънавиятчингиз эрталабдан, бувингизникига қараб эмас, ўша масжидларни олдида бўлади ва ўша масжидларда битта ўқувчингизни кўрадиган бўлсам, бирортангизни кечирмайман. Сиз педагогсиз, сиз уни ўқитувчисисиз, чиройли йўналтириб, тўғри тарбиялаб, ўша ергача бормаслик чорасини кўришингиз керак. У ерга боргандан кейин, қайтара олмайсиз. Ҳар бирингизни шахсан огоҳлантирдим».

Яқинда, Қурбон ҳайити арафасида Ички ишлар вазирлиги махсус баёнот бериб, юртимизда масжидларга вояга етмаган фуқаролар ва болаларнинг ўз ота, ака-ука ва яқин қариндошлари ҳамроҳлигида намоз ўқиш учун эркин келиб-кетишлари мумкинлигини эслатиб, бунга қонунчилигимизда ҳеч қандай тақиқлар мавжуд эмаслигини алоҳида таъкидлаган эди.

ИИВ болаларнинг масжидга келишига тўсқинлик қилмайди (видео)


Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси аудиоёзув борасида қуйидагиларни маълум қилди.

«Туман мудираси томонидан пандемия даврида анъанавий шаклдаги фаолиятга ўтган ва ўтиши режалаштирилган мактаблар ўқувчиларининг саломатлигини асраш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, одамлар гавжум бўлган жойларда юришларининг олдини олиш, қолаверса, ўқувчи-ёшларнинг масжидларга отаси, бобоси ва ёши катта яқин қариндошлари билан бориши, ёлғиз бормаслигига чақириш мақсадида вояга етмаган ўқувчи-ёшларнинг саломатлигини ўйлаган ҳолда бундай кўрсатма берганлиги аниқланди.

Унинг бу хатти-ҳаракатларида мамлакатимизда белгиланган диний эркинлик ҳуқуқларига тўсқинлик қилиш мақсади йўқ, бу фақат ўқувчи-ёшлар хавфсизлигини таъминлаш учун қилинган эҳтиёткорлик чораси холос» - дейилади Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати баёнотида.

Ўзбекистондаги барча масжидларда карантиндан сўнг илк жамоат намози ўқилди ​(видео+фотожамланма)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан