Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гимнастикачи қизларимиз тарихий натижа қайд этишди
18.04.2021 19:09,  
237

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон кубогидаги муваффақиятли иштироки давом этади.

Қизларимиз бугунги дастурда ҳам ажойиб натижаларга эришди.

Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Гуруҳ машқларининг 5 та тўп билан ўтказилган дастурида жамоамиз 40.95 балл билан биринчи ўринни қўлга киритди. Кун давомида Екатерина Пирожкова бошчилигидаги қизларимиз 3 ҳалқа ва 2 булавада кечган дастурда ҳам ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Қизларимиз мазкур дастурда иккинчи ўринни қўлга киритиб, жамоамизнинг ушбу йўналишдаги тарихий натижаларидан бирига эришди. Қайд этиш жоиз, қизларимиз гуруҳ машқларида жаҳон кубокларида ҳеч қачон бундай муваффақиятли иштирок этишмаган эди.

Шу тариқа жамоамизнинг жаҳон кубогида қўлга киритган медаллари 2 та олтин ва 1 та кумушни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан