Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гиёҳвандлик воситаларини ички аъзоларига яширган шахслар қўлга олинди
26.02.2021 17:38,  
372

Божхона қўмитаси расмий интернет нашрининг хабар беришича: Сурхондарё вилоятида ўзидан жонли контейнер сифатида фойдаланиб, гиёҳвандлик воситаларини ички аъзоларига яширганча олиб киришга бўлган бир нечта уринишлар фош қилинди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси "Айритом" чегара-божхона постига пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқаро Т.С. инсон танасини сканерловчи қурилма кўмагида божхона кўригидан ўтказилганида, унинг ички аъзоларида юмалоқ шаклдаги шубҳали предметлар борлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг шифокорлар кўмагида ушбу шахснинг ичидан 44 дона полиэтилен ўрамлар чиқариб олинди. Мазкур ўрамларга соф оғирлиги салкам 430 гр.ни ташкил қилувчи “опий” гиёҳвандлик воситаси яширилган экан.

Хўш, ушбу шахснинг бошқа шериклари борми? Мазкур наркотик моддалар кимга етказилиши керак эди?

Ушбу ҳолатни мантиқан тўла якунига етказиш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар идоралари вакилларини жалб қилган ҳолда кўп босқичли тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилди.

Натижада, гиёҳвандлик воситаларини ички аъзоларига яширганча олиб киришга уринган бошқа шахслар ҳам қўлга олинди.

Тезкор тадбир давомида, “Айритом” чегара божхона постига пиёда равишда кириб келган қўшни мамлакат фуқароси Қ.К. ҳам тезкор кузатувга олинди ва сканер қурилмаси кўмагида кўздан кечирилди. Натижада, ушбу шахснинг ичида ҳам 34 дона скотчланган ўрамлар борлиги фош бўлди.

Тиббиёт ходимлари иштирокида чиқариб олинган мазкур ўрамлар текшириб кўрилганида эса, уларнинг ичида салкам 650 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги фош бўлди.

Орадан бироз ўтиб, мазкур постга кириб келган фуқаро Қ.Н.ни ҳам ўзидан олдинги шерикларининг қисмати кутаётган эди.

У ҳам ички аъзоларига наркотик моддаларни яширгани бир зумда “Боди сканер” қурилмаси кўмагида фош қилинди. Бу гал 31 дона ўрамлар учун “жонли контейнер” вазифасини ўташга уринган шахс 592,22 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситасини шу зайлда олиб ўтмоқчи бўлган.

Шундан сўнг тезкор тадбирлар Тошкент шаҳрида ҳам давом эттирилиб, пойтахт меҳмонхонларидан бирида мазкур наркотик моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс ҳам қўлга олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 1672,22 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан