Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Глобал иқлим ўзгаришига қарши дунё бўйлаб намойишлар бўлиб ўтди
23.09.2019 01:01,  
392

Дунёда глобал иқлим ўзгаришига қарши ёшлардан иборат норозилик кайфиятидаги намойишлар бўлиб ўтди.

Охирги йилларда айниқса, 2016 йилдан бошлаб, дунёда глобал иқлим ўзгариши ҳодисалари деярли ҳамма ерда ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Ер шарининг хар-бир кенглигида кузатувлар тарихида ўша ҳудуд учун кузатилмаган ноодатий ғайритабиий ҳодисалар учрамоқда. Ер шарида иқлим ўзгармоқда... Бу тўғрида жуда кўп гаплар айтилди, БМТ томонидан дастур ҳам ишлаб чиқилди. Аммо, иқлим ўзгариши тобора инсонларнинг ҳаёт тарзидан тортиб, ҳукумат иқтисодий-ижтимоий соҳаларида ҳам ноқулайликларни юзага келтиришда давом этмоқда. Чора, унинг олдини олиш, мослашиш масалалари эса қоғозларда қолиб кетавермоқда.

Дунёда миллионлаб одамлар, айниқса ёш авлод иқлим ўзгаришига қарши намойишларда иштирок этмоқда.

Хабарда айтилишича, намойишчилар томонидан, атроф-муҳитни ифлослантираётган асосий трансмиллий корпорациялар иши-фаолиятини зудлик билан тартибга келтириш зарурлиги долзарб мавзу сифатида танланган.

Дунёнинг турли минтақаларида миллионлаб одамлар иқлим ўзгаришига зудлик билан мослашиш, уни тўхтатиш бўйича намойишларда қатнашмоқдалар.

Нью-Йоркдаги норозилик намойишларида ёш швед фаоли Грета Тюнберг ҳам қатнашиб, у бутун дунё ёшлари номидан, давлат раҳбарлари уларни тинглашини сўраб нутқ сўзлади. 21 сентябрь куни Нью-Йорк кўчаларида минглаб ёшлар Халқаро Ҳамжамиятдан атроф-муҳитни глобал иқлим исиши жараёнларидан зудлик билан муҳофаза қилиш соҳасида сиёсий қадамларни илдамроқ ташлашларини талаб қилишди. Ушбу қадамлар биринчи навбатда, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва барқарор келажакни таъминлашни ўз ичига олиши керак. Шаҳар ҳокими сўзларига кўра, ўша куни Нью-Йорккўчаларида 60 мингга яқин намойишчи қатнашган. Швед фаоли Грета Тюнберг бутун дунё ёшларини ушбу масалага бефарқ бўлмасликларини, келажакда бу хавф ўзларига жиддий таъсир кўрсатишини эслатиб ўтди. У ўз нутқида: "Дунё ёшлари сизнингча, бизларни эшитишадими, биз уларни тинглашга мажбур қиламизʼʼ шиорларини олға сурмоқда. Нью-Йорк ҳукумати бир миллион ўқувчига ота-онаси рухсати билан дарсларга қатнашмай, ушбу тадбирларда қатнашишларига рухсат берди. Ундан ташқари шаҳарнинг осмонўпар биноларида 23-29 сентябрь кунлари иқлим масалаларига бағишланган ҳафта бошланади, ҳафта давомида БМТ доирасида муҳим учрашувлар ҳам бўлиб ўтиши белгиланган.

Бу каби намойишлар дунёнинг кўплаб минтақаларида ҳам давом этди.

Салвадорда юзлаб намойишчилар, атроф-муҳит, флора(ўсимлик) ва фауна(ҳайвонот) оламини иқлим ўзгаришидан асраб қолинишини сўрашди.

Боливиядаги намойишчилар зудлик билан иқлим ўзгариши туфайли юзага келаётган салбий оқибатларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида "биринчидаражалиʼʼ ҳукумат қарори ишлаб чиқилишини талаб қилишди.

Бразилияда ҳаттоки, ёш болачалар ҳам намойишларда қатнашиб, иқлим ўзгариши туфайли юзага келувчи сабаблар сайёрамизнинг ҳозирги кўринишини ўзгартириб юборишидан хавотир бўлиб овозлар беришди.

Чехия Республикаси Евроиттифоқ давлатлари ичидаги атмосфера ҳавоси ифлосланиши меъёрий чегараларидан ошиб кетган 9 давлатдан бири бўлгани учун, пойтахт Прагада ёшлар "Камроқ эгоизм(ўзини ўйлаш), кўпроқ экалогияʼʼ шиори остида норозилик намойишларида қатнашишди.

Худди шу атмосфера ҳавосининг ифлосланган даражаси юқори бўлган давлат Полшада ҳам намойишлар бўлиб, Варшава ёшлари смог(қуюқ тутун) ва қурғоқчилик олдини олиш бўйича норозилик намойишларида қатнашишди. Уларнинг фикрича, иқлим ўзгариши нафақат шаҳарлар, балки қишлоқларда ҳам қишлоқ аҳолисининг қашшоқлашиш даражасини ошишига сабаб бўлаётганини билдириб ўтишди.

Минглаб Грет Тюнберг тарафдорлари ва уларнинг ота-оналари ҳам Норвегия ва Индонезиядаги намойишларда иштирок этишди, Индонезиядаги ёшлар ҳозирги пойтахт Жакартани денгиз "ютибʼʼ юбораётгани ва уни бошқа жойга кўчирилиши сабабларини айнан ҳозирги иқлим ўзгариши туфайли юзага келмоқда деган фикрда норозилик намойишлари уюштиришди.

Буюк Британия ёшлари: "Вақт яқинлашмоқда, ҳозир ёки келажак тамом!ʼʼ шиори остида йирик намойишларда қатнашиб, дунёни бундан огоҳлантиришди!

Ҳиндистонда "Хозироқ ҳаракат қилинг!ʼʼ шиори остида кўпчилик ёшлардан иборат бирлашган намойишлар бўлиб ўтди.

Тайландда ёшлар намойиш пайтида иқлим ўзгариши туфайли, ўзларини ʼʼўликʼʼ ҳолатдек кўрсатиб, намойишларда қатнашишди.

Японияда японлар "иқлим инқилоби"ни қўллаб-қувватладилар. У ерда намойишлар сокин амалга оширилиб, тирбандликларни юзага келтирмади.

Аммо, Швейцариянинг Лоззанно шаҳрида намойишчи бир қиз ўзини юк машинаси остига улоқтирди. Натижада, узундан-узоқ тирбандлик юзага келди. Намойишчилар бу ҳодисани теракт эмас, балки, бу қизча сайёрада иқлим ўзгариши туфайли, ўз келажагидан қўрққани билан изоҳловчи ёзувлар билан норозилик намойиш уюштиришди.

Франциянинг Париж шаҳрида сайёрадаги атмосфера ҳавосининг ифлосланишига сабаб бўлаётган ҳамда жами карбонад ангдридмиқдорининг 71%ини ишлаб чиқараётган дунёдаги 100 та йирик трансмиллий корпорация(компания)ларнинг фаолиятини тартибга солиш масалаларини кўтариб чиқувчи норозилик намойишлари уюштиришди.

Бизнинг Ўзбекистон, умуман Ўрта Осиё давлатларида ҳам ҳозирда иқлим ўзгариши туфайли қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни ифлослантирувчи йўналишларида турли хил долзарб муаммолар юзага келганки, бу каби омилларни ҳукумат доирасида асосий масала сифатида зудлик билан кўриб чиқиш вақти келганга ўхшайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан