Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






  Глобал иқтисодиёт: 50 йилдан кейин
13.03.2016 13:58,  
58

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мутахассислари 2060 йилда дунё иқтисодиёти қандай бўлади деган саволга жавоб излаб кўришди.

Айтиш керакки, ИҲТТнинг глобал иқтисодиёт келажаги борасидаги прогнозлари умидсизликлар билан тўла.

Биринчидан, 2014-2030 йилларда 3,6 фоиз бўлиши кутилаётган дунё миқёсидаги иқтисодий ўсиш суръати 2030-2060 йилларда 2,7 фоиз бўлади. Иккинчидан, ҳозир саноат ишлаб чиқариши ва қаттиқ ёнилғи ёнишидан йилига 48,7 миллиард тонна зарарли газлар ҳосил бўлаётган бўлса, 2060 йилга бориб бу кўрсаткич 99,5 миллиард тоннани ташкил этади. Бу иқлим ўзгаришларига, улар эса ўз набатида қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг пасайишига, денгиз сатҳининг кўтарилишига ва янги турдаги бактерияларининг кўпайишига имкон яратади. ИҲТТ тахминига кўра, иқлим ўзгаришлари глобал иқтисодиётда ишлаб чиқариш ҳажмининг 1,5 фоизга, Жануби-Шарқий Осиёда эса 5 фоизга камайишига сабаб бўлади. Дунё бўйича савдо ривожланиб борса-да, ўтган асрдаги суръат такрорланмайди. Бундан ташқари, ИҲТТга аъзо бўлмаган мамлакатдан дунё бўйича савдо-сотиқдаги улушини 35 фоиздан 56 фоизга етказади. Хитой ва Шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатлари эса электроника ишлаб чиқаришда етакчилик сақлаб қолишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан