Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Гоал талқини: Месси йил футболчиси деб топилди
18.11.2021 08:37,  
84

Унга кўра, «Барселона» собиқ ҳужумчиси, ҳозирда «ПСЖ» форварди саналмиш Лионель Месси Гоал.sом талқинига кўра 2021 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Сайт ўқувчилари ўртасида ўтказилган сўровномада Месси «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ортда қолдирган. Учинчи ўриндан эса «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски ўрин олган.

Қайд этилишича, овоз бериш жараёнида 14 миллион киши иштирок этган.

2021 йилнинг энг яхши футболчиси сўровномаси топ-ўнлиги (Гоал.sом талқини):
1. Лионель Месси («ПСЖ», Аргентина)
2. Криштиану Роналду («Манчестер Юнайтед» Португалия)
3. Роберт Левандовски («Бавария», Польша)
4. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль, Миср)
5. Килиан Мбаппе («ПСЖ», Франция)
6. Эрлинг Ҳоланд («Боруссия», Норвегия)
7. Карим Бензема («Реал, Франция)
8. Нголо Канте («Челси», Франция)
9. Кевин Де Брейне («Манчестер Сити», Бельгия)
10. Неймар («ПСЖ», Бразилия)

Маълумот учун, Месси 2021 йилда Аргентина миллий жамоаси сафида Америка кубоги ғолиби ва «Барса» билан Испания кубогида зафар қучди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан