Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гонконгда намойишчилар ҳукумат биносига Молотов коктейлини улоқтирдилар
29.09.2019 06:30,  
175

Гонконг намойишчилари ҳукумат биносига Молотов коктейлини улоқтирдилар. Бу ҳақида Гонконг полицияси хабар бермоқда.

«Радикал намойишчилар ҳукумат биносига Молотов коктейлини улоқтирдилар, бу эса бинодаги барчанинг, жумладан, полиция ходимларининг ҳам хавфсизлиги учун жиддий таҳдид туғдирди», — дейилади полициянинг Твиттердаги саҳифасида.

Шанба куни Гонконг аҳолиси 2014 йилги соябон инқилоби хотирасига кўчага чиқишди. Бу воқеа беш йил олдин айни кунда содир бўлган эди. Кейин намойишчилар чинакам умумий сайлов ҳуқуқи берилишини талаб қилишди. Соябон инқилоби дейилишига сабаб, намойишчилар полиция томонидан ишлатиладиган кўздан ёш оқизувчи газдан ҳимояланиш учун қўлларига соябон тутиб олишган эди.

Гонконгдаги норозиликларнинг сабаби экстрадиция тўғрисидаги қонун лойиҳаси эди. Сентябрь ойи бошида ҳукумат тартибсизликларга олиб келган ҳужжатни қайтариб олишга қарор қилди.

Хабар қилинишича, барча керакли ишлар октябрь ойида, қонун чиқарувчи ассамблеянинг ишидаги танаффус тугаши билан амалга оширилади. Уч ой давом этган тартибсизликлардан сўнг, расмийлар ҳукуматга қарши намойишчиларнинг бешта талабларидан биттасини бажарди.

Бундан ташқари, намойишчилар илгари ҳибсга олинган барча намойишчиларни озод қилинишини, 12 июндаги митинглар пайтида полициянинг хатти-ҳаракатлари устидан мустақил текширув ўтказилишини ва туман маъмурияти ва қонунчилик кенгаши раҳбарининг тўғридан-тўғри умумий сайловини талаб қилмоқдалар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан