Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гонконг ниқоб тақиб юришни тақиқлайдиган қонун қабул қилди
4.10.2019 19:01,  
114

Гонконг раҳбари Керри Лем жума куни бўлиб ўтган конференцияда эртадан кучга кирадиган оммавий митингларда ниқоб тақиб қатнашишни таъқиқлайдиган қонун қабул қилинганлигини эълон қилди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Пайшанба куни Reuters манбаси ниқоб тақиб юришга қарши қонун фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги қонуннинг таркибида бўлиши мумкинлигини айтган эди.

Ҳали муҳокама жараёнлари якунига етмай туриб, ушбу қонун аксарият гонконгликларнинг норозилигини уйғотган.

Қабул қилинаётган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги қонун ҳукуматга жамоат манфаатларига мувофиқ «ҳамма иш»ни қилиш имконини беради. Бунга комендантлик соатлари жорий қилиш, матбуотга цензура қўйиш, портлар ҳамда транспорт назорати ҳам киради.

Ҳукумат охирги марта фавқулодда вазият тўғрисидаги қонунни 1967 йил қабул қилган. Ўшанда қонун Хитойдаги маданий инқилоб пайти сўл кучлар юзага келтирган тартибсизликлар бостирилиши учун қўлланилган эди.

Френсис Лун, GEO Securities директори: «Кўпчилик одамлар Гонконгда фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши ўлим жазосини қайта тиклаш билан баробар демоқдалар».

«Шаҳар ҳалокатга юз тутмоқда, ҳамма ишончни йўқотмоқда... Кўпчилик ўз сармоясини у ердан олиб чиқиб кетмоқда», дейди Фуқаролик партияси қонун чиқарувчиси Элвин Ёнг.

Гонконгдаги миллатчи-иқтисодчи Гари Нг: «Биз буни сиёсий масала деб биламиз ва у муаммо бир неча ой олдин ечилиши керак эди» деди.

Хитой Давлат кенгашининг Гонконг ва Макао ишлари бўйича вакили Янг Гуангнинг билдиришича, расмий Пекин Гонгонг томонидан қабул қилинган янги қонунни қўллаб-қувватлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан