Гонконгда намойишчилар ғалабаси: Хитойга экстрадиция қилиш ҳақидаги қонун қабул қилинмайди

Гонконгда намойишчилар ғалабаси: Хитойга экстрадиция қилиш ҳақидаги қонун қабул қилинмайди

Гонконг ҳукумати Хитойга экстрадиция қилиш ҳақидаги қонунни қабул қилмасликка аҳд қилди. Бу ҳақида New York Times газетаси хабар бермоқда.

“Сўнгги икки ой ичида рўй берган воқеалар Гонконг халқини ларзага келтирди ва қайғуга солди", деди ҳукумат раҳбари Керри Лам чоршанба кунги саккиз дақиқали телевизион баёнотда. “Ҳаммамиз умумий уйимиз — Гонконг  ҳақида жуда ташвишдамиз. Барчамиз умид қиламизки, ҳозирги қийин дамлардан чиқиш йўлини топамиз”.

Ушбу қонун июнь ойида қабул қилинган эди ва у ҳудуддаги шу пайтга қадар бўлган энг катта намойишларга сабаб бўлганди.