Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гонконгликлар қафасда яшашга мажбур
28.02.2016 21:37,  
9

Дунёнинг молиявий марказларидан бири ҳисобланувчи Гонконгда уй харид қилиш тугул ижарага олишни ҳам кўпчиликнинг чўнтаги кўтаравермайди. Гап шундаки, атиги 1 104 км² ҳудудда 7 миллион ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Австралиялик фотограф Брайан Кэйсси Гонконгда одамлар яшайдиган 177 мингта қафас борлигидан хабар топгач, бу қафаслардаги шароитларни ўз кўзи билан кўришга қарор қилди.

“Шундай жойлардан бирини 12 қаватли унинг томида топдим. Ичи иссиқ ва қоронғи, дўстона бўлмаган муҳит ҳукмрон эди, – дея ёзади Кэйсси. – Йўлакка қадам қўйганимда хўжайиннинг яшовчиларга бақираётганини эшитиб қолдим. Шунинг учун ичкарига кирмадим ва кечроқ келишга қарор қилдим. Кучукларга мўлжалланган қафасларда яшовчилар билан гаплашиб, Гонконгда ҳаёт кечириш қанчалик оғирлигини англадим. Масалан, икки хоналик кичкинагина квартира учун ойига 2000 доллар тўлаш керак экан. Нархнинг жуда қимматлигидан одамлар нафақат қафасларда, балки кўча-кўйда яшашга ҳам рози”. 

Қафасда ҳам одамга ўхшаб чўзилиб ётишнинг иложи йўқ, кичкиналигидан мудом букчайиб ётишга тўғри келади. 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан