Google Chrome браузери ва реклама бизнесининг бир қисмидан ажралиши мумкин

Google Chrome браузери ва реклама бизнесининг бир қисмидан ажралиши мумкин

Дунёнинг энг етакчи интернет-браузери (барча ташрифларнинг 70% и) Chrome Google корпорациясидан ажратилиб, сотувга қўйилиши мумкин, деб ёзмоқда The Bell Politico нашрига таяниб.

Politico маълумотларига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги ва прокуратураси Google’га қарши антимонопол текшируви ўтказмоқда. Унинг натижаси эса Chrome браузерининг, энг асосийси эса компания реклама бизнеси бир қисмининг ҳам сотилиши билан тугаши мумкин. Агар шундай бўладиган бўлса, бўлиниш Қўшма Штатларда ўн йилликлар ичида биринчи бўлиб содир бўлади.

"Google’нинг 160 миллиард доллардан зиёд глобал рақамли реклама бозори устидан назоратини қандай қилиб кучсизлантириш кераклиги муҳокама қилинмоқда ва якуний қарорлар йўқ, - деб ёзади манба. - Аммо прокуратура бу масалани реклама бўйича мутахассислар, рақобатчилар ва оммавий ахборот воситалари билан муҳокама қилди".

Монополияга қарши идораларнинг мақсади 2007 йилда Google томонидан сотиб олинган DoubleClick реклама хизматини ажратиши мумкинлиги ҳам истисно қилинмаяпти.

Октябр ойининг охирига келиб, Адлия вазирлиги Google’га қарши қидирув натижалари устидан назорат, шу жумладан Android мобил операцион тизимида Chrome’ни тарғиб қилиш билан боғлиқ монополияга қарши судга мурожаат қилиши керак.