Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Google кузда қисмларга бўлинувчи «ўзгача» «Ara» смартфонини тақдим этади
22.05.2016 20:35,  
4

Google’нинг Project Ara лойиҳаси доирасида яратилаётган смартфон-конструктор, яъни қисмларга бўлинувчи мобиль алоқа воситаси жорий йилнинг кузидан бошлаб сотувга чиқарилади. Бу ҳақда Google I/O дастурчилар анжуманида маълум қилинган, деб хабар беради terabayt.

Ara модулли смартфони Google’нинг ўз саъй-ҳаракати эвазига яратган илк Android-смартфони бўлади ва Nexus смартфонлар туркумининг кейинги авлоди сифатида ишлаб чиқарилади.

Анужман доирасида намойиш этилган янгича турдаги смартфон прототипи турли бўлинувчи қисмлардан иборат бўлиб, фойдаланувчи уларни вазият ва ўз хоҳишидан келиб чиқиб алмаштириши мумкин. Муҳандисларнинг фикрича, бу гўё ўзингизга мос кийимларни танлаб-танлаб кийишга ўхшайди. Гаджет модулларини «Окей, Google, камерани ечиб оламиз» шаклидаги овозли буйруқ билан алмаштириш мумкин.

Гаджетнинг жами 6 ажралувчи модули ва улар учун бўлмачалар мавжуд бўлиб, улар универсал ва ўзаро янги Unipro протоколига кўра уланган. Unipro протоколи орқали иккитомонлама маълумот алмашиш тезлиги 11,9 Гбит/с.ни ташкил этади.

Телефон аппарати корпусининг эндоскелет (ички каркас) ва ажралувчи қисмларнинг бўлмачалирдан иборат. Фойдаланувчи бу бўлмачалардаги процессор, клавиатура, тезкор хотира, қўшимча хотира ва қўшимча аккумуляторни ўзининг истагидан келиб чиқиб, бошқасига алмаштириши мумкин.

Кейинчалик Google смартфонлар эмас, айнан қўшимча модуллар ишлаб чиқаришга эътибор қаратишни кўзламоқда. Яъни, яқин келажакда смарфтон эмас, уни кучайтирувчи қисмларни сотиб олиб, қўлингиздаги гаджетни замонавийлаштириб боришингиз мумкин бўлади. Бу гўё бугун смартфоннинг қўшимча хотира картасини бошқасига алмаштиришга ўхшайди.

Google мазкур лойиҳа доирасида барча аппарат ва дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларини ҳамкорликка чорлайди. Яъни, хоҳлаган компания модулли смартфонлар учун қўшима аксессуарлар ишлаб чиқариши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан