Google ўлдирган хизматлар «қабристони» очилди

Google ўлдирган хизматлар «қабристони» очилди

Google корпорацияси «ўхшамай қолган» хизматларидан воз кечиши билан машҳур. Масалан, кўплаб фойдаланувчилар 6 йил аввал фаолиятини тўхтатган RSS-агрегатори Google Reader’ни эсласа керак. Рақамли фотография билан ишлайдиган Google Picasa ва Googleʼнинг шахсий ижтимоий тармоғи Google+ ҳам муваффақиятсиз чиққан.

Ҳаттоки «Google ўлдирган» деган махсус сайт ҳам бор. У ерда Googleнинг «ўлган» лойиҳалари ва яқин вақтларда йўқ бўладиган лойиҳалари киритилган. Google виртуал эмас, реал ҳаётда ҳам шунақа «қабристон» қилишга қарор қилди.

Google Reader, Picasa ва бошқа хизматларнинг қабр тошлари жойлашган «қабристон»нинг фотосурати корпорация ходими Дана Фрид томонидан «даҳшатли ёки қайғули эканлигига ишончим комил эмас» ёзуви билан twit қолдирилган.

The Vergeнинг ёзишича, «қабристон» Хеллоуинга тайёргарлик кўриш учун Сиʻтлдаги Google офисининг фойесига ўрнатилган.

351