Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Google Play даги дастурларни чекловларсиз юклаб олиш усули
5.04.2016 13:49,  
162

Ушбу мақола орқали қандай қилиб, Google Play даги юклаб олиш имкони бўлмаган дастурларни  рўйхатдан ўтмай ҳаттоки, Google аккунтисиз ҳам компьютерга юклаб олишни йўлини билиб оласиз. 

Андроид операцион дастурида ишлайдиган дастурларни асосан Google Play дан юклаб олиниши кўпчиликка маълум. У ерда минглаб дастурлар мавжуд. Айрим ҳолларда қандайдир сабаблар билан керакли дастурни юклаш имконияти бўлмайди. Бундай сабабларга ҳудудий чекловлар ёки сизнинг смартфонинигизда юклаб олинувчи  дастур ишламаслиги деб кўрсатилиши мумкин. Барча чеклов ва тўсиқларга қарамай, керакли дастурни компьютерингизга юклаб олишнинг осон йўли бор.
 Бунинг учун керакли дастурнинг Google Play даги ҳаволаси зарур бўлади.  Компьютернинг браузерида ушбу ҳавола очилади ва манзил сатридаги play.google.com ўрнига apk-dl.com ёзилади.

Enter босилади. Янги очилган сайтдан Download APK ни чертиб, сақлаш зарур бўлган папка (жой) танланади.

Бироз вақт ўтгандан сўнг, сизга керакли дастур (АРК файл) компьютерингизда бўлади. Кейин эса юкланган дастурни смартфонингизга ўтказиб, ўрнатиб олишингиз мумкин. Бундан ташқари смартфоннинг браузеридан apk-dl.com сайтига кириб керакли дастурни ўша ерни ўзидан қидириб, Google Play га кирмай  ҳам смартфонга  юклаб, ўрнатиб олиш имконияти ҳам мавжуд. 

apk-dl.com сайти орқали юклаб олинган файллар қароқчиликликка ҳеч қандай алоқаси йўқ файллар ҳисобланади, ҳақ тўланиши лозим бўлган файллар ҳам бор. Буларни барчаси APK файлларни осон йўл билан  кўчириб олиш ҳамда Google Play дан фойдаланмайдиганлар учун яратилган қулайлик ҳолос.   

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан