Google ва Facebook ходимларига 2021 йилгача масофавий ишлаш имконини берди

Google ва Facebook ходимларига 2021 йилгача масофавий ишлаш имконини берди

Google ва Facebook ходимларига жорий йилнинг охирига қадар уйдан туриб ишлаш имконияти тақдим этилди. Хоҳловчилар июн-июлдан бошлаб офисларга қайтишлари мумкин деб ёзмоқда Business Insider.

Google бош компаниясининг ижрочи директори Сундар Пичаи бу қарорни 7 май куни эълон қилди. У идорадаги иш муайян хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда ташкил этилишини таъкидлади.

Пайшанба куни Facebook раҳбарияти ишчиларни масофадан туриб ишлаш режимининг 2020 йил охиригача узайтирилиши тўғрисида хабардор қилди, аммо олдинроқ компания 6 июл куни офис очилишини эълон қилганди.