Google янги доменни ишга туширди. Доменнинг номи ҳам янги – (.new)

Google янги доменни ишга туширди. Доменнинг номи ҳам янги – (.new)

Google компанияси компания ва ташкилотларга уларнинг хизматларига тезкор кириш учун ёрлиқлар яратиш имкониятини берувчи (.new) домен зонасини ишга туширди.

Бундай ҳаволалар фойдаланувчиларни сайтда ёки дастур менюсида керакли функцияни қидириш заруриятидан халос қилади.

Google домен зонасига бир неча босқичда кириш имкониятини беради. 2020 йил 14 январгача фақатгина товар белгисига эга компаниялар янги домендан рўйхатдан ўтишлари мумкин. 2019 йилнинг 2 декабридан бошлаб исталган киши ариза қолдириб сайт очиши мумкин. 2020 йилнинг 21 июлидан бошлаб эса компания олдиндан ариза топширмасдан туриб ҳам рўйхатдан ўтиш имкониятини тақдим қилади. Барча манзиллар HTTPS уланишлар орқали ҳимояланади.

(.new) доменида аллақачон рўйхатдан ўтган компаниялар бор. Булар қуйидагилар:

Spotify (playlist.new) –мусиқа тинглаш учун янги плейлист яратинг;

Medium (story.new) – платформада муҳаррирни ишга туширинг ва матнлар ёзинг;

Kanva (kanva.new) – янги дизайн-лойиҳасини яратинг;

Webex (webex.new) – онлайн-суҳбатлар ва конференсиялар ўтказиш имконияти;

Coda (coda.new) - жамоавий иш учун жадваллар ва бошқа элементлар билан янги ҳужжат яратинг ва бошқалар.

2018 йилнинг октябр ойида компания илк бора янги доменда манзилларни очган эди. Илк манзиллар docs.new, sheets.new ҳамда slides.new бўлиб, бунда компания хизматлари бўлган ҳужжатлар (docs), жадваллар (sheets) билан ишлаш ҳамда тақдимот саҳифалари (slides) яратиш учун браузерда янги ойна очилади.