Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Googleдан сўралган энг бемаъни саволлар тўплами
26.06.2016 07:12,  
298

Google қидирув тизими ҳар қандай саволга жавоб берувчи пири комилга айлангани кўпчилик интернет фойдаланувчиларига аёндир. 

Кўҳна сайёранинг кишибилмас қайсидир пучмоғига оид ҳатто донишманд билмайдиган маълумотни google осонгина топиб беради. Об-ҳаво маълумотидан тортиб валюта курсларигача, борингки, соат неча бўлганини ҳам ундан сўрайсиз, ҳаттоки квадрат тенгламангизни ҳам ечиб беришга қодир. Биз қидирув тармоғига берилган энг антиқа, йўқ, антиқа ҳам эмас, бемаъни саволларни тўпладик.

  • Нега шунчалик аҳмоқман?
  • Нега жинсий алоқани тез тугатаман?
  • Бомба қандай ясалади?
  • Киллер хизмати
  • Мен нега уйланганман?
  • Менинг исмим нима?
  • Борсамми, бормасамми?
  • Мушукни қандай ахталаса бўлади?
  • Блондинка бўлсам бўладими?
  • Нимага бу ерда кемалар йўқ?
  • Товуқ олдин пайдо бўлганми, унинг сон гўштими?
  • Картошка ва тиш пастаси ёрдамида қандай қилиб ўт ёқиш мумкин?
  • Бошнинг оғирлигини ўлчайдиган тарози борми?
  • Йигитлар учун узун соч яхшими ёки тақир бош?
  • Пашша тўхтамасдан қанча масофага уча олади?
  • Душманларим ўлиб кетиши учун нима қилай?
  • Суюклигим озгина ҳомиладор, тўла ҳомиладор бўлиши учун нима қилай?
  • Москва рус шаҳарлари онаси бўлса, отаси қайси?
  • Нега ҳамма ҳожатхонада ўқийди, аммо кутубхонада ҳожат чиқармайди?
  • Нега Менделеев жадвалида йод бор, кўкдори (зелёнка) эса йўқ?
  • Ҳожатхона қоғозини ким ўрайди?
  • Музлаткичдаги тўппончани совуқ қурол деса бўладими?
  • Миллионер бўлиш учун қанча шиша йиғиш керак?
  • Гинеколог-врачга уйланишнинг нима кераги бор?
  • Вазнсизликда қандай ҳожат чиқаришади?
  • Африкада қора ишчилардан бошқа ишчилар борми?
  • Нега бир литр апелсин шарбати бир кило апелсиндан арзонроқ?
  • Альпинистлар ҳожатхона қоғози тугаса, нима қилади?
  • Нега топ-менежер касби бор, топ-фаррош йўқ?
  • Нега америкаликлар бунчалик ақлсиз?
  • Гитлер ИШИДчи бўлганми?
  • Нега ақлли саволга кам, бемаъни саволга кўп изоҳ ёзилади?
  • Кўп билсанг, тез қарийсан. Нега унда Александр Друз қаримайди?
  • Зомби ҳужум қилганда қандай ҳимоялансам бўлади?
  • Ҳомиладорлик тести олтита тасма кўрсатса, эгизакларми?
  • Поезд унитазига ломни бор бўйича тиқса тўхтайдими?
  • Газ ва тормоз тепкисини бирдан босса нима бўлади?

Алберт Эйнштейннинг ҳикмати беихтиёр ёдга тушади: “Икки нарса чексиз, бири коинот бўлса иккинчиси одамнинг ақлсизлиги. Аммо, биринчисининг чексизлигига ишончим комил эмас”. Айтганча, саволларга балки жавоб қидириб кўрарсиз? 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан