Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Грин карт" лотереясини тўлдириш қоидаларига қандай ўзгартириш киритилди?
21.09.2019 11:16,  
869

АҚШдаги ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Дилшод Зокиров бу йил Грин карта лотереяси иштирокчилари эътибор қаратишлари лозим бўлган битта муҳим ўзгаришни таъкидлаб ўтди.

"Бу йилги энг катта муҳим ўзгариш - бу аризачининг исм-фамилияси ва туғилган куни қаторига амал қилиш муддати ўтиб кетмаган хорижга чиқиш паспортидаги серия рақами киритилишидир. Йўриқномада тушунтирилишича бу турли хил фирибгарлик йўллари билан бир шахс маълумотларининг бир мартадан кўп киритилишининг олдини олади. Қўшимча равишда йўриқномада анкета тўлдириш мутлақо бепул эканлиги ва шахсий маълумотларни бегоналарга бермаслик тавсия қилинган. Шунингдек, фуқаро хорижга чиқиш паспорти маълумотларини киритгандан кейин айнан ўша паспорт нусхасини олиб қўйиши, келажакда бошқа паспорт олганлиги ёки паспорт йўқолган тақдирда олинган паспорт нусхаси билан суҳбат давомида консулга тушунтириш бериши мумкинлиги таъкидланган", - дея изоҳ берди ҳуқуқшунос.

"Грин-карт" 2019-йилнинг 2-октябридан 4-ноябригача ўйналади. Янги қоидаларга кўра, энди шахсий маълумотларни тўлдиришда паспорт серия рақами ҳам киритилиши шарт қилиб белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан