Гриппга қарши эмлаш коронавирусдан ҳимоя қиладими? Мутахассис жавоб берди

Гриппга қарши эмлаш коронавирусдан ҳимоя қиладими? Мутахассис жавоб берди

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан келган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Савол: Гриппга қарши эмлаш коронавирусдан ҳимоя қиладими?

Жавоб: Covid-19 ва грипп ўзаро ўхшаш белгиларга эга бўлиб, ёши катта инсонларга ҳамда юрак ва ўпка хасталиклари каби сурункали касалликларга чалинганлар учун қаттиқ таъсир қилиши мумкин.

Гриппга қарши эмлаш даражасини кўпайиши ушбу фаслларда аҳоли орасида нафас йўли касалликларини камайтириши мумкин, шунингдек, Covid-19 пандемияси пайтида соғлиқни сақлаш тизимига бўлаётган зўриқишни камайтиради.

Ушбу вакцина одамларни Covid-19дан ҳимоя қилмайди, у гриппни ривожланиш хавфини камайтиради, шунингдек, грипп билан боғлиқ асоратлар, жумладан касалхонага жойлаштирилиш ва ҳатто ўлим хавфини камайтиради.