Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик Бекзод Нурматов Грознийдаги жангидан кейин вафот этди
8.10.2019 09:54,  
3111

4 октябр куни бўлиб ўтган жангда 27 ёшли Бекзод Нурматов ҳакамларнинг ҳал қилув қарорига кўра россиялик Беслан Исаевга мағлуб бўлган эди.

Ўзбекистонлик ММА (Mixed martial arts – Аралаш жанг санъати) жангчиси Absolute Championship Akhmat 100 мусобақасидаги иштирокидан кейин вафот этди. Бу ҳақда ТАСС спортчининг оиласига таяниб хабар берди.

Жанг ҳар бири беш дақиқадан иборат тўлиқ уч раунд бўлган, ҳакамларнинг қарорига кўра Исаев ғалаба қозонгани эълон қилинган эди.

ТАСС суҳбатлашган манба: “Бекзод душанбага ўтар кечаси вафот этди. У инсулт бўлиб, жангдан кейин комага тушганди”, деди.

Нурматовнинг яқинлари унинг жасади сешанбани куни ватанига қайтарилишини билдирди. Шу куннинг ўзидаёқ уни спортчини дафн қилиш режалаштирилган.

Бекзод Нурматов 27 ёшда бўлиб, спортчилик фаолияти давомида 13 та жанг ўтказган, улардан 11 тасида ғалаба қозониб, 2 марта мағлубиятга учраган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан