Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Грузия Миллий банкининг халқаро захиралари руслар туфайли рекорд даражага кўтарилди
11.01.2023 17:34,  
57

2022 йил охирига келиб Грузия Миллий банкининг халқаро захиралари 628,1 миллион долларга ошиб, тарихий рекорд — 4,9 миллиард долларга етди. Бу ҳақда регулятор маълумотларига таяниб, "Интерфакс" хабар берди.

Биргина ўтган йилнинг ноябрь ойида мамлакат захиралари 263,9 миллион долларга ошган бўлса, 2021 йилда бу ўсиш 361,3 миллион долларни ташкил қилган. Шу билан бирга, 2022 йилдаги умумий кўрсаткич 2021 йилдаги 4,2 миллиард долларлик кўрсаткичдан қарийб 15 фоизга ошди.

Ҳажмларнинг кескин ўсиши Украинада махсус операция бошланганидан кейин Грузияга Россия маблағларининг кўп миқдорда кириб келиши фонида қайд этилган. Таҳлилчиларга кўра, ўтган йили мамлакат ҳукумати ва банк сектори валюта операциялари ҳажмини оширган, экспертлар халқаро захираларнинг ўсишини Грузия Марказий банки томонидан хорижий валютани харид қилиш билан ҳам боғлашмоқда.

Хорижий валютага конвертация қилинган халқаро захиралар регулятор веб-сайтида кўрсатилган Миллий банк захираларининг асосий қисмини ташкил этади. Уларнинг таркибига чет эл банклари ва Халқаро валюта жамғармаси ҳисоб варақларида сақланадиган қимматли қоғозлар ва валютада жойлаштирилган маблағлар киради. Грузия Миллий банки маблағларни олтинда сақламайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан