Грузияда сайёҳлар микроавтобуси жарга қулаб тушди

Грузияда сайёҳлар микроавтобуси жарга қулаб тушди

Грузия шимоли-шарқидаги Душети муниципалитетида микроавтобус тоғ йўлидан тушиб кетиши натижасида камида 17 киши ҳалок бўлди ва уч киши жароҳат олди. Бу ҳақда якшанба куни республика Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

"Ҳозирги маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида 17 киши ҳалок бўлди ва уч киши жароҳат олди", - дейилади хабарда. Аввалроқ, Ички ишлар вазирлиги 12 нафар жабрланганни хабар қилган эди. 

Хабарга кўра, ҳалокат Бисо қишлоғи яқинида бўлган. "Микроавтобус тахминан 80 м баландликдан тоғ ёнбағирга қулади", - дея тушунтиради матбуот хизмати.

Воқеа жойида қутқарув ишлари Ички ишлар вазирининг ўринбосари Иосеб Челидзе ва Фавқулодда вазиятлар хизмати раҳбари Темур Мгебришвили томонидан мувофиқлаштирилмоқда.

Ҳалокат сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Ички ишлар вазирлиги автоҳалокат юзасидан тергов бошлади.