Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гугл (Google) империяси ҳақида
6.04.2016 13:22,  
494

Дастлаб, 1998 йили Стэнфорд университети аспирант-математиклари Ларри Пейдж (Larry Page) ва Сергей Брин (Sergei Brin) ҳамкорликда ижарага олинган гаражда ўз фаолиятларини бошлашган эди. Ўша даврдан бошлаб, ҳозирги кунгача Google ривожланиб, дунёдаги энг қудратли қидирув системасига айланди."google" сўзи инглиз тилида феъл кўринишида (to google) жой олди.

 Google нинг дастлабки (бошланғич) ҳисобланадиган Alphabet Inc. компанияси, ҳозирги кунда ҳайдовчисиз автомобиллар, соғлиқни сақлаш тизимида ҳаттоки, космосни ўзлаштиришда дунёдаги етакчи ва инноватцион компаниялардан ҳисобланади. Инженер ва дастурчиларнинг кўпчилиги ушбу компанияда ишлашни орзу қилишади. 

"Google империяси" ҳақида бир неча фактлар:

1. Компания вафот этган ҳодимининг турмуш ўртоғига 10 йил давомида маошининг ярмини, вояга етмаган фарзандлари бўлса 19 ёшигача 1000 доллар миқдорида нафақа тўлайди.

2. Google қидирув тизимидан ахтарилаётган маълумотларнинг 16% авваллари ҳеч қаерда изланмаган сўровлардир.

3. Microsoft маълумотларни Google дан қидирмай, балки Bing қидирув тизимидан фойдаланишлари учун моддий томондан қўлловчи дастур яратган.

4. "Omadim borga o'xhaydi!" («Мне повезёт!» («I’m Feeling Lucky!»)) тугмаси салкам 110 миллион доллар компаниянинг зарарига ишлайди, чунки тугма босилганда реклама кўрсатилмайди.


5. 1 дақиқа ичида 2 миллион марта маълумот қидириш учун сўров берилади.

6. Gmail почта хизмати 2004 йил 1 апрел куни ишга туширилган. Кўпчилик буни биринчи апрел ҳазили деб, тушунган.  

7. Дастлабки маълумот сақловчи дискларни қутиси (ғилофи) Lego конструктори ғиштчаларидан тайёрланган, чунки ўша вақтдаги дискларни ўлчами катта бўлган.

8.Google ўзини ўзи дастурлай оладиган комьютер (Neural Turing Machine) устида ишламоқда.  

9. «Fortune» бизнес-журнал маълумотига кўра, 2010 йилдан 2014 йилгача  Google АҚШнинг энг зўр ишга жойлашиш мумкин бўлган компанияси ҳисобланган.

10. "Google" сўзи тасодифан пайдо бўлган, Ларри ва Сергей  «гугол» («googol») сўзини ёзишда хатога йўл қўйишган. «googol» - 10100 рақамини билдиради.

 

11. Google да кўпроқ кучукларни хуш кўришади, ҳатто компания кодексида бу нарса қайд этилган.

12. 2010 йилдан буён ҳар ойда Google ўртача 2та компанияни сотиб олади.

13. Google хариталаридаги автомобил оқимини ҳисоботи тезликни ҳисоблаб тайёрланади. Ҳарита йўлида андроидлар ҳаракатланади.

14. Стив Джобс (Steve Jobs) Google га қўнғироқ қилиб, логотипдаги иккинчи "О" ҳарфининг сариқ ранги нотўғри танланганлигини маълум қилган.

15. 2013 йили Google Calico компаниясини ташкил килди, компаниянинг вазифаси узоқ умр кўриш, қаришга қарши тадқиқотлар ўтказиш.

16. 2014 йили компания даромадининг 90% рекламадан бўлган.

17. 2010 йилда Никарагуа ҳарбийлари Гугл ҳаритасидаги хатолик туфайли Коста-Рика худудига кириб қолишган.

18. Қачонлардир гаражини ижарага берган Сьюзан Вуйчицки (Susan Wojcicki), ҳозирги кунда YouTubeнинг Бош директори.

19.  Google дастлабки номи BackRub бўлган.

20. Googleнинг таъкидлашича, билимни ва тестларни баллар билан баҳолаш кераксиз деб ҳисоблашади. Компанияда ишлаётган 15% ҳодим коллежда таълим олмаган.

21. 2020 йилга бориб, Google дунёдаги барча китобларни сканердан ўтказиб электрон кўринишга ўтказмоқчи. 

22. Google чўлда "Кўчалар кўриниш" (Google Street View) сервиси учун суратга олишда туядан фойдаланган.

23.  Компаниянинг биринчи твити "Omadim borga o'xhaydi!" («Мне повезёт!» («I’m Feeling Lucky!»)) сўзи бўлган. Бу сўз иккилик сон системасида ёзилган.

PS. "Google" сўзи матнда 20 марта учрайди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан