Гулнора Каримованинг жиянига тегишли йирик кўчмас мулк сотувга қўйилди

Гулнора Каримованинг жиянига тегишли йирик кўчмас мулк сотувга қўйилди

«E-IJRO AUKSION» электрон аукцион савдо майдончасида суд томонидан хатланган Паркент тумани Кумушкон қишлоғидаги нотурар кўчмас мулк объекти боғи очиқ аукционга қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Умумий майдони 4,5 гектар бўлган нотурар объектнинг бошланғич баҳоси 8 237 126 532 сўмни ташкил этади.

Баъзи манбаларда ушбу йирик объект Гулнора Каримованинг жияни Акбар Абдуллаевга тегишли эканлиги айтилади. Акбар Абдуллаев бир неча йиллар давомида Фарғона вилоятида жойлашган йирик саноат иншоотларини назорат қилиб келгани маълум. Улар орасида Фарғона нефтни қайта ишлаш ва Қувасой цемент заводлари ҳам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган давлат мулки объектлари хусусидаги янгиликлар www.e-аuksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали эълон қилиб борилмоқда.

7299