Ўзбекистон Ғузор – Регар электр узатиш тармоғини қайта қуради

Ўзбекистон Ғузор – Регар электр узатиш тармоғини қайта қуради

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Ўзбекистон Республикасида 500 кВли Ғузор – Регар (Л-507) электр узатиш тармоғини тиклаш” лойиҳасини амалга оширмоқда.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, лойиҳа доирасида 500 кВли Ғузор – Регар (Л-507) электр узатиш тармоғининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги 63 километр узунликдаги қисми қайта қурилади. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 25 миллион АҚШ долларни ташкил этади.

Инвестицион лойиҳа халқаро тендер натижаларига кўра ғолиб деб топилган “Shanghai Electric Power Transmission & Distribution” компанияси (ХХР) билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Лойиҳа Ўзбекистон ва Тожикистон энергия тизимларининг паралелл ишлаши вақтида электр энергияси ишончлилигини таъминлашга хизмат қилади.