Ғузорлик бош ҳамшира 500 АҚШ доллар пора олган вақтда ушланди

Ғузорлик бош ҳамшира 500 АҚШ доллар пора олган вақтда ушланди

Ғузорда яна бир коррупция билан боғлиқ ҳолат фош этилди, деб хабар беради «Nasafnews» манбаси.

Хабарга кўра, Департаментнинг Ғузор туман бўлимига фуқаро Н. С. ариза билан мурожаат қилган.

Аризада Ғузор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлими бош ҳамшираси Л.Ч. фуқаро Н.С.ни тибиёт бирлашмасига ҳамшира вазифасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини билдириб, Л.Ч.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу мурожаат юзасидан Департаментнинг Ғузор туман бўлими,  ДХХнинг туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида 2021 йил 5 февраль куни ўтказилган тезкор тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими бош ҳамшираси Л.Ч.га  ариза муаллифи Н.Самадовадан кимёвий ишлов берилган 500 АҚШ доллари ва ишга кирувчининг шахсига оид ҳужжатларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган ва тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳамширага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиллиб, ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.