UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўз укаси Абу Бакр Нурмагомедовнинг UFC’даги дебют жангида секундантлик қилади. Бу ҳақда ТАССга спорчининг командаси хабар бермоқда.
"Абу Бакрнинг бурчагида унга отаси Абдулманап Нурмагомедов, Хавьер Мендес ва Ҳабиб бўлади", деди спорт клуби вакили.
29 ёшли бу Бакр Нурмагомедовнинг UFC’даги илк жанги 9 ноябрь куни Москвада ўтказилади. Унинг рақиби германиялик Давид Завад бўлади.
Аввалроқ 23 ноябрь куни Тошкентдаги кўп тармоқли “Humo Аrena” спорт мажмуасида илк бор расмий тарзда аралаш жанг санъатлари (ММА) турнири ўтказилиши хабар қилинган эди. Унда бир қатор машҳур ММА жангчилари – жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов, Зубайра Тхугов ва яна бир қатор спорт юлдузлари ташриф буюриши кўзда тутилган.