Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳабиб ТДИУ талабаларига қайси китобни ўқиши ва спортчи бўлмаганида ким бўлиши ҳақида гапириб берди (фото)
22.11.2019 09:34,  
870

21 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ММА бўйича Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган GFC 20 мусобақасининг фахрий меҳмони Ҳабиб Нурмагомедов билан талабалар учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан чемпионга мурожаат қилдилар.

— Илм олишда нималарга эътибор бериш керак?

— Нафақат илм олишда балки, ахборот алмашишда ҳам унинг манбасини аниқлаштириш керак. Бу нимага керак. Энг аввало ўзингизга керак бўлмаган ахборотларга вақтингизни сарфламайсиз. Иккинчидан, мукаммал билимга эга бўласиз. Сизга бир мисол келтираман. Буюк ватандошингиз Имом ал-Бухорий ҳадислар тўплашда ва уни саралашда амалга оширишган ишларига назар солинг. Ҳар бир ҳадисни охирги манбасигача текширишга бел боғлаган. Ҳозир кўриб турибсизки буюк алломанинг меҳнати қанчалик улуғвор.

@eduuz

— Сиз қайси китобни ўқишни яхши кўрасиз?

— Оскар Эгернинг “Дунё мамлакатлари ва халқларининг умумбашарий тарихи” асарини ўқиш менга ёқимли. Унда барча халқларнинг тарихи, маданияти, тили, аҳолиси ҳақида маълумотлар билан танишиш мумкин.

@eduuz

— Спортчи бўлмаганингизда қайси касбни танлардингиз?

— Спортчи бўлмаганимда балким помидор сотувчиси ёки уни етиштирувчи бўлардим (залда кулгу). Қандай касб эгаллашимдан қатъий назар меҳнат қилишдан тўхтамасдим. Спортда эришган ютуқларим ҳам машаққатли меҳнат натижаси, деб ҳисоблайман. Инсон меҳнат қилишдан қочмаслиги, ўз устида ишлашдан чекинмаслиги керак.

— Қандай орзу ва режаларингиз бор?

— Олдинга қўйилган мақсадлар кўп, лекин орзулар маррага яқинлашганинг сайин ўзгариб борар экан. Шундайларидан бири ўз мактабимни яратиш. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам ўз спорт йўналишимда мактаб ташкил қилиш ҳам ўрин олган.

@eduuz

Тадбир сўнгида Ҳабиб Нурмагомедов энг яхши савол эгаларига ўз эсдалик совғаларини топширди.

ТДИУ ректори Конгратбай Шарипов ва Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори Қаландар Абдураҳманов Ҳабиб Нурмагомедовга ташриф учун ташаккур изҳор қилиб, эсдалик совғаларини топширдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан