UFCнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Россия рекордлар китобига киритилди.
Екатеринбургдаги бокс бўйича Жаҳон чемпионатидан сўнг Абдулманап Нурмагомедов самбо бўйича мамлакатнинг энг муваффақиятли мураббийи деб тан олинди.
Россиялик ММА жангчининг отаси ва мураббийига «Рекордлар китоби» сертификати топширилди.
56 ёшли самбо бўйича мураббийнинг 18 нафар шогирди жаҳон чемпиони унвонига эга бўлган.
Абдулманап тарбиялаган чемпионлар орасида унинг ўғли ҳам бор. Ҳабиб икки марта - 2009 ва 2010 йилларда самбо бўйича жаҳон чемпиони бўлган.