Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳафта давомида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлади?
10.02.2020 15:59,  
865

Гидрометеорология хизмати маркази ҳафта давомида Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Жорий йилнинг 10-12 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи устида шаклланган нам ҳаво массалари кириши кутилмоқда. Республикамизда об-ҳаво булутли, ҳудуднинг катта қисмида ёмғир ёғади, 10 февралда республиканинг айрим жойларига ва 11-12 февралда тоғли туманларда айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин. 13 февралда фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёғингарчилик бўлади. 

10 ва 12 февралда республикада яна шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда. Бугун ҳарорат 8-13 даража илиқ, шимолда 0-5 даража илиқ. 

11-13 февраль кунлари ҳаво ҳароратининг бир оз пасайиши кутилмоқда,  кечаси ҳарорат 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. 

14 февралда Ўзбекистон бўйича бир оз танаффус билан об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. 15 февралда Кавказ ҳудудидан кирадиган антисиклон таъсири натижасида мамлакатда яна ёмғир ёғиши, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ўзбекистон бўйича ҳарорат фони кўрсатиб ўтилган чегарада сақланиб туради, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан