Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳафта воқеалари AP нигоҳида (фото)
8.10.2019 18:35,  
801

Қароргоҳи Ню-Йоркда жойлашган AP – Associated Press халқаро агентлиги ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

Электр қуввати тақчиллиги туфайли зулматга чўмган Зимбабве пойтахти Ҳарареда аҳоли ўз уйларига қайтмоқда. Мамлакат парламентидаги мухолифат вакиллари ўтган сешанба куни президент Эммерсон Мнангава миллатга мурожаат қилаётган вақтда бинони тарк этди. Бу Зимбабаведа ҳали ҳам давом этаётган сиёсий тангликнинг белгисидир. 2019 йил 30 сентябр, душанба.

Республика гвардияси аъзолари ногиронлар ёдгорлиги ҳовлисида саф тортди. Франциянинг олдинги ва жорий президентлари 26 сентябр куни вафот этган собиқ президент Жак Ширакнинг мотам маросимини ўтказиш учун Парижга йиғилди. У 86 ёшда эди. 2019 йил 30 сентябр, душанба.

Абако оролига Дориан тўфони ёпирилиши туфайли ўз бошпаналаридан айрилган ҳаитилик муҳожирлар Багама ороллари пойтахти Нассау шаҳрида халқаро ёрдам ташкилотлари автобусларига чиқарилишларини кутмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Дориан тўфони 7 миллиард АҚШ долларидан ортиқ зарар келтирган, аммо ҳукумат ҳали аниқ рақамларни тақдим этмади. 2019 йил 29 сентябр, якшанба.

Индонезиянинг Ғарбий Ява вилояти Бандунг шаҳрида полиция зобити намойишчи талабаларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўлламоқда. Минглаб индонезиялик талабалар ўтган душанба куни қайтадан норозилик намойишларига чиқа бошлади. Улар "мамлакатнинг коррупцияга қарши агентлиги фаолиятига тўсиқ қўйди" деб таърифланаётган янги қонунга эътироз билдиряпти. Орада полиция билан тўқнашувлар ҳам юз берган. 2019 йил 30 сентябр, душанба.

20 яшар Саҳир Усмоннинг оила аъзолари унинг кафанланган жасади олдида. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра Усмон Ғазо-Исроил чегарасидаги намойишлар вақтида исроиллик аскар томонидан отиб ўлдирилган. Рафаҳ қочқинлар лагери. 2019 йил 28 сентябр, шанба.

Ироқ пойтахти Бағдоддаги Таҳрир майдонида намойишга чиққан ёшлар. Ўтган сешанба куни бошланган намойишларда асосан ёшлар қатнашаётган бўлиб, улар иш, мунтазам электр ва ичимлик суви таъминоти, шунингдек, нефтга бой мамлакатда коррупцияга чек қўйилишини талаб қилмоқда. Намойишларда полиция билан тўқнашувлар сабабли 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлиши ортидан ҳукумат уларнинг талабларига ён берадиган бўлди. 2019 йил 1 октябр, сешанба.

Тўрт ойдан буён демократия талаб қилиб намойишларни давом эттираётган ҳонгконгликлар ҳукуматнинг "ниқоб тақишни тақиқлаш" қарори ортидан шаҳар марказида ўз норозиликларини шу тарзда билдирмоқда. 2019 йил 4 октябр, жума.

Расман Хитой таркибига кирувчи Ҳонгконгда демократия чекланишига қарши норозилик намойишлари давом этаётган бир паллада Пекинда Хитой Халқ Республикаси ташкил этилганининг 70 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Хитой президенти Си Цзинпин ва бошқа расмийлар Пекиндаги Тянанмен майдонида. 2019 йил 30 сентябр.

Германиядаги Аугустусбург шаҳрида ўтаётган кўргазмада намойишга қўйилган оптик иллюзия (алдов) сурати қаршисида. Бу сурат мексикалик рассом Юнуэн Эспарза (Yunuen Esparza) томонидан чизилган. 2019 йил 1 октябр, сешанба.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан