Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳафта суратлари: Ҳонгконгда бешинчи ойга ўтган намойишлар, африкалик муҳожирлар қутқарилган Эгей денгизи, Ким Жонг Ин яна суратга тушди, Колумбияда ҳам норозилар кўчага чиқди
26.11.2019 20:35,  
275

Ўтган ҳафтада Ҳонгконг ва Чили намойишлари давом этди, энди Боливияда собиқ президентга айланган Эво Моралес тарафдорлари кўчаларни тўлдирди, Афинада талабалар 1973 йил ноябр воқеаларини хотирлади, Венецияда сатҳи пасайган сув яна тошди. Қароргоҳи Лондонда жойлашган The Guardian нашри ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

Ҳонгконгдаги Политехника Университети ҳудудида аксилҳукумат намойишчи полициячилар билан тўқнашувда камондан фойдаланяпти. Ҳонгконг полицияси университет атрофини ўраб олган, норозилик иштирокчиларига қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўлламоқда.

Ҳаво билан шиширилган қайиқда “нажот сари отланган” африкалик муҳожир ва қочқинларни Туркиянинг Бодрум шаҳри ва Грециянинг Кос ороли ўртасидаги Эгей денгизи ҳудудида турк соҳил қўриқчилари сувдан қутқариб оляпти. Шу йил январ ойидан буён турк соҳил қўриқчилари 53 000 нафардан зиёд муҳожир ва қочқинларни чўкиб кетишдан қутқариб қолган.

Боготада авж олган норозилик ҳаракатларида қатнашаётган аксилҳукумат намойишчини полиция ҳибсга оляпти. Колумбиянинг асосий касаба уюшмалари ва фаол талабалар мамлакат президенти Иван Дукенинг иқтисодий сиёсатига қарши намойишларга чақириши ортидан Лотин Америкасидаги бу давлат кўчалари ҳам норозилар билан тўлди.

Полиция томонидан қамал қилинган Ҳонгконг Политехника Университети ҳудудидан қочиш учун талабалар арқонга осилиб кўприкдан пастга тушяпти. Пекин томонидан “вазиятни ўнглаш мақсадида шаҳарга кириш” ҳақидаги навбатдаги огоҳлантиришдан сўнг Ҳонгконг полицияси Политехника Университети ҳудудидаги талабалар учун “ташқарига чиқиш ва таслим бўлишдан ўзга чора йўқлиги”ни айтди.

Чилида намойишлар тинмаяпти. Сантяго кўчаларидан бирида намойишчи кўчадаги кўзгуни суғуриб олиб, қўлбола қалқонга айлантирган. Чилидаги сиёсий партиялар Пиночет давридан қолган конституцияни ўзгартириш учун референдум ўтказишга рози бўлди. Улар шу йўл билан бир ойга яқин вақтдан бери давом этаётган сиёсий норозилик ва зўравонликларга чек қўйиш умидида. Аксар намойишчилар 1980 йилда, диктатор Аугусто Пиночет бошқаруви даврида қабул қилинган конституциядан норози. Бу конституция неолиберал ғояларга асосланган, бозор иқтисодиётини таъминлашга асосий эътиборни қаратган бўлса ҳам соғлиқни сақлаш, таълим ва пенсия муаммосини етарлича ҳал қилиб бера олмаган.

Қамалдаги Ҳонгконг Политехника Университети ҳудудидан қочиб чиқишга уринган талабани полиция ҳибсга оляпти. Бир томондан аксилҳукумат намойишчилар тўпланган университет қамал остида қолар экан, бошқа томондан шаҳарда маҳаллий бошқарув органларига сайлов бўлиб ўтди ва унда демократия тарафдорлари расмий Пекин тарафдорларини катта фарқ билан ортда қолдириб – 18 та округнинг 17 тасида ғалаба қозонди. Гарчи бу маҳаллий сайловлар шаҳар сиёсатида катта ўзгаришга сабаб бўлмаса ҳам Ҳонгконг аҳолиси Пекин бошқарувини маъқулламаслиги, эркинлик тарафдори эканлигини кўрсатувчи ўзига хос далил бўлди.

Боливиянинг эндиликда собиқ президенти Эво Моралес тарафдори бўлган аёллар Эл Алто шаҳридаги асосий йўлни тўсиб олган. 2019 йил 11 октябрда ўтган президентлик сайловларида тўртинчи бор ўз номзодини қўйиб, унда ютганини эълон қилган Моралес мамлакатда авж олган норозилик намойишларидан сўнг 11 ноябр куни истеъфо бериш ва Мексикага қочишга мажбур бўлди. Ҳозирда Боливияни мамлакат сенати раисининг иккинчи ўринбосари, мухолифат вакиласи Жанин Анес вақтинчалик бошқаряпти.

Сув сатҳи кўтарилиб бораётган Венециядаги кафелардан бирида. Шаҳар сўнгги 50 йил ичидаги энг йирик сув тошқинларига гувоҳ бўляпти.

Боливия собиқ президенти Эво Моралес тарафдорлари унинг қайтишини талаб қилиб Ла Пас кўчаларига чиққан. У ўн беш кун аввал, 2019 йил 11 ноябрда ҳарбийларнинг босими остида истеъфо бериб, Мексикага қочишга мажбур бўлди.

Талабалар Афинадаги АҚШ элчихонаси олдидан юриб ўтяпти. 1973 йил 14-17 ноябр кунлари Афинада ўша пайтда Грецияни бошқарган, АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган ҳарбий хунтага қарши Афина Политехника Университети талабалари кўтарилган, аммо уч кунлик норозилик намойишлари ҳарбийларнинг куч қўллаши билан тугаган эди. Келиб чиққан тўқнашувлар натижасида 24 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу қўзғолон ҳарбий хунтанинг ағдарилишини тезлатиб, 1974 йилда Грецияда Учинчи Эллин Республикаси тузилган.

Шимолий Корея етакчиси Ким Жонг Ин Корея Халқ Армияси ҳарбий ҳаво кучлари аъзолари билан ўқув машғулотлар давомида суратга тушяпти. Кўп ҳолатларда бўлганидек сурат олинган жой қаердалиги номаълум.

Суриянинг Тал Насри шаҳридаги оссурия насронийларига (христиан) тегишли Бокира Марям черкови харобалари. Бу черков “Ислом Давлати” ташкилоти жангчилари томонидан вайрон этилган. 2015 йили яшаш ҳудудларига “Ислом Давлати” бостириб кирганидан кейин жон сақлаб қолган оз сонли оссурия насронийлари мамлакатни тарк этишни истамади.

Ҳиндистоннинг Гужарат штати Аҳмадобод шаҳри четидаги чиқинди тепаликлари устида турган дайди ит. Ҳиндистонда чиқиндиларнинг кўпайиб кетганлиги, уларни кўмиш ўрнига ёқиб юборилиши натижасида келиб чиқаётган ҳаво ифлосланиши ва заҳарланиш аҳоли орасида ўлим ҳолатларига сабаб бўлмоқда.

Мисрнинг Миния вилоятидаги оҳактош қазиб олинадиган майдонлардан бирида кеч кирганига қарамай ишчилар ҳамон иш билан банд.

Тянкуан кўли узра туманли кун. Хитойнинг Сюйи тумани.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан