Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳафта суратлари: Ироқдаги АҚШ элчихонасига ҳужум, уч кундан сўнг бу ҳужумга берилган “жавоб”, эски йилдан янги йилга кўчган можаролар
7.01.2020 21:35,  
845

Австралиядаги ўрмон ёнғинлари янги ҳудудларни қамраб олди, Бағдодда АҚШ элчихонасига ҳужум қилинди, Эроннинг энг нуфузли генерали АҚШ ҳаво ҳужуми натижасида ўлдирилди, Яқин Шарқда сиёсий вазият кескинлашди. Қароргоҳи Лондонда жойлашган The Guardian нашри ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

Бағдод халқаро аэропорти ёнида АҚШнинг ҳаво ҳужумига учраб ёнаётган автомобил. 2020 йил 3 январга ўтар кечаси АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан Эрон Ислом Инқилоби муҳофизлари корпуси “Қудс” бўлинмаси қўмондони, генерал Қосим Сулаймоний дрон ҳужуми натижасида ўлдирилди. Бу воқеа АҚШ-Эрон муносабатларини янада кескинлаштириб, зиддиятни янги босқичга олиб чиқди.

2019 йил октябр ойида, Сантяго метросидаги йўлкира нархи оширилишига қарши бошланган аксилҳукумат намойишлар мана учинчи ойдирки, давом этяпти. Чилида бундай миқёсдаги норозилик ҳаракатлари қарийб 30 йил олдин собиқ диктатор Аугусто Пиночет ҳокимиятдан кетганидан буён илк бор кузатиляпти.

Австралиядаги ўрмон ёнғинлари тинмаяпти. Янги Жанубий Уэлс штатининг Бега шаҳарчасидан бўлган ота-бола – Бен ва Эми Спенсер тутундан сақланиш учун денгиз қирғоғида ўтирибди. Яқин атрофдаги ёнғинлар сабаб ҳаво бўғилиб, қизғиш тусга кирган.

Ҳонгконгдаги аксилҳукумат намойишчилар шаҳарнинг Эдинбург майдонида уяли телефонларининг чироғини ёқиб, ўзига хос норозилик намойишини ўтказди.

Кенгуру Лейк Конжола шаҳарчасидаги ёнаётган уй ёнида. Австралия ҳукумати бу минтақадаги одамларни ўрмон ёнғинларидан сақланиш учун хавфсиз ҳудудларга кўчирган.

Исроил аскарлари Ғазо ҳудуди ва Исроил ўртасидаги чегара яқинида норозилик намойиши уюштираётган фаластинликларга қарши кўздан ёш оқизадиган газ қўллади.

Суриянинг Идлиб вилояти Башар Асадга қарши қурол кўтариб чиққан исёнчилар қўлида қолаётган сўнгги ҳудуд. Ўтган ҳафта Асад кучлари Идлиб жанубидаги Мааррат ан-Нуъмон шаҳрига ҳужум қилди. БМТ расмийларига кўра сўнгги икки ҳафта ичида ҳукумат аскарларининг ҳужумлари сабабли 235 000 тинч аҳоли Суриянинг шимоли-шарқидаги ўз уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлди. Сурияда 2011 йил охиридан бери фуқаролар уруши кечяпти.

Ироқдаги “Ал-ҳашд аш-шаъбий” (“Халқ жамоаси”) жангари гуруҳи тарафдорлари 2019 йил 31 декабр куни Бағдод марказидаги АҚШ элчихонасига ҳужум қилди. Бунга АҚШнинг Эрон қўллаб-қувватловидаги ушбу гуруҳ мавқеларига ҳаводан зарба бериши ва гуруҳнинг камида 25 нафар аъзоси ҳалок бўлиши сабаб бўлди. Аммо айни шу элчихона қуршови икки кундан кейин Эроннинг энг қудратли генерали Қосим Сулаймоний ўлимига олиб келди.

Афғонистон пойтахти Кобулнинг гавжум кўчаларидан биридаги оёқ кийим тозаловчи бола.

Мавсумий ёнғинлар туфайли сув кўтарилиб, Жакартага қўшни ҳудуд тошқин остида қолди. Индонезияда ўтган ҳафта юз берган сув тошқинлари сабабли ҳалок бўлганлар сони 43 кишига етган.

Австралиянинг Виктория штатидаги Шарқий Гипсланд ҳудудидан осмонга қуюқ тутун кўтариляпти. Ушбу штатнинг шимол-шарқида ва Янги Жанубий Уэлс штатининг жанубий соҳилларида яшовчи минглаб кишилар ёнғиндан сақланиш учун ўз уйларини тарк этди. Бу Австралия тарихида тинчлик даврида юз берган энг йирик аҳолини кўчириш амалиёти бўлди.

Эрон Ислом Инқилоби муҳофизлари корпуси “Қудс” бўлинмаси қўмондони, 2020 йил 3 январга ўтар кечаси Бағдод халқаро аэропортида АҚШ ҳаво ҳужуми натижасида ўлдирилган Қосим Сулаймонийнинг жанозасида қатнашиш учун душанба куни Теҳронда юз минглаб одамлар йиғилди. 62 ёшли генерал Эрондаги энг қудратли шахслардан бири эди.

Суриянинг Идлиб вилояти Сармада туманидаги Сарут қочқинлар лагерида жон сақлаётган қизчанинг лойга беланган оёқ кийими. Башар Асад ҳарбийлари ва Россия кучлари ҳамкорликда ўтказаётган ҳужумдан қочган 130 га яқин оила шу лагерда абгор шароитда яшашга мажбур.

Афғонистон пойтахти Кобулнинг қор босган кўчасида телевизор олиб кетаётган эркак. Қаҳратон қиш ва совуқ ҳаво мамлакатнинг кўплаб қисмларида ҳокимият учун курашаётган Толибон ва ҳукумат кучлари ўртасида норасмий сулҳ тузилишига сабаб бўлди.

Фаластиннинг Ғарбий Соҳил ҳудуди, Қалқилия шаҳрида Исроил чегара полициячиси аксилисроил намойишчиларга қараб турибди.

2020 йил 6 январ, душанба куни Теҳронда генерал Қосим Сулаймонийнинг жанозасига йиғилган одамлар. Гувоҳларнинг айтишича, 1989 йилда собиқ Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайнийнинг жанозасидан буён илк марта шундай катта сонда одам тўпланган жаноза маросими бўлган.

Қор қоплаган Кобул

Англиянинг жанубий соҳилларида қуёш ботди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан