Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳафта суратлари: ўта ифлосланган Жамна дарёси, Руандадаги ёлғизоёқ сўқмоқ, Москвада болшевиклар ғалабасининг 102 йиллиги
12.11.2019 18:16,  
413

Ўтган ҳафтада ҳиндлар Чҳатҳ Пужа байрамини нишонлаш учун саноат ва маиший чиқиндилардан ифлосланган Жамна (Ямуна)дарёсида йиғилди, Боливия президенти узоқ давом этган намойишлардан кейин истеъфо берди, Ироқ ва Чилида аксилҳукумат намойишлар давом этди, Москвада болшевиклар ҳокимиятга келганининг 102 йиллик юбилейи бўлиб ўтди. Қароргоҳи Ню-Йоркда жойлашган AP – Associated Press халқаро агентлиги ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

Ҳонгконг полицияси вакиллари намойишчи аёлдан юзидаги ниқобни ечишни сўраяпти. Дастлаб “жиноятчиларни Хитойга экстрадиция қилишга рухсат берувчи” қонун лойиҳасига қарши бошланган намойишлар Пекиннинг қонуний ва бошқа ҳуқуқларга босим ўтказишига нисбатан кенг норозиликка айланиб кетди. Шаҳар маъмурияти раҳбари Керри Лем ўтган ой намойишчиларга юзига ниқоб тақишни тақиқлаши уларнинг янада ғазабини қўзғади. Ҳонгконг полицияси норозиларга нисбатан кўздан ёш оқизувчи газ ва ҳақиқий ўқ қўлламоқда. 2019 йил 3 ноябр, якшанба.

Аксилҳукумат намойишчилар хавфсизлик кучлари уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва ҳақиқий ўқ қўллашига жавобан Бағдоддаги давлат телевиденияси яқинидаги майдонга ўт қўйди. Октябр ойининг сўнгги ҳафталарида қайтадан авж олган намойишларда мамлакатда кенг тарқалган коррупцияга барҳам бериш, иш ўринларини кўпайтириш, коммунал хизматларни яхшилаш, Ироқ нефт конларига бой бўлишига қарамай тақчил бўлган электр таъминоти сифатини кўтариш талаблари қўйилган. 2019 йил 4 ноябр, душанба.

Нигериянинг энг йирик шаҳри ва собиқ пойтахти Лагосдаги Балогун бозорида ёнғин чиқди. Томдаги эркак қўлидаги челакдан сув сепиб, унга қарши курашишга уринмоқда. 2019 йил 5 ноябр, сешанба.

Эво Моралес яна ўз номзодини қўйиб, Боливия президентлигига тўртинчи бор сайланганидан норози бўлган намойишчини Ла Пас кўчаларидан бирида полиция ҳибсга оляпти. 2019 йил 31 октябр, пайшанба. Норозилик ҳаракатлари 20 октябр кунги сайлов натижалари эълон қилинганидан сўнг келиб чиқди. Мухолифат натижалар сохталаштирилганини даъво қилди, Моралес буни рад этди. Аммо намойишлар давом этаверди ва 2019 йил 11 ноябрга келиб, Эво Моралес президентликдан истеъфо берди.

Сантягода полиция аксилҳукумат намойишчиларни тарқатиш учун сув сепяпти. Чилиликлар ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш ва иқтисодий тенгсизликка барҳам бериш талаблари билан кўчаларни тўлдирган. Ҳукумат бир неча ҳафтадан бери тўхтамаётган намойишлар мамлакат иқтисодига зарба бераётганини эълон қилганига қарамай норозилар ўз фикридан қайтмаяпти. 2019 йил 5 ноябр, сешанба.

Ироқ хавфсизлик кучлари Бағдоддаги намойишларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллаяпти. 2019 йил 30 октябр, чоршанба.

Ҳинд аёли Янги Деҳли узра оқиб ўтган Жамна (Ямуна) дарёсида Чҳатҳ Пужа маросимига доир ибодатни бажаряпти. Ҳиндистон шимолидаги тоғлардан бошланиб, Ганга дарёсига қуйилувчи бу сув ҳавзаси малакатдаги иккинчи энг йирик дарёдир. Аммо дарё оқими шаҳарлардан ўтар экан, катта миқдордаги саноат ва маиший чиқиндилар ташланиши оқибатида бугун унинг суви ўта ифлосланиб, юзаси оқ кўпиклар билан қопланган. 2019 йил 2 ноябр, шанба.

Полициячилар Коммунистик партия тарафдорлари намойишидан олдин ёмғирдан пана жойда турибди. Бу йил Москвада 1917 йилда содир бўлган Болшевиклар инқилобининг 102 йиллик тантаналари нишонланди. Ўшанда ҳукуматга келган Ленин ва унинг издошлари Россияда коммунистик тузумга асос солган, кейинроқ, 1922 йилда тузилган СССР давлатининг расмий мафкураси бўлган бу тузум 1991 йил августигача яшаган эди. Аммо бугун ҳам Куба, Шимолий Корея ва Хитой айни тузум асосида бошқарилади. 2019 йил 7 ноябр, пайшанба.

Минбарда Руминиянинг собиқ бош вазири, PLUS ҳаракати етакчиси Дасиан Сиолос партиядан президентликка номзод қилиб кўрсатилган Дан Барна тарафдорлари олдида чиқиш қиляпти. Руминияда 10 ноябр куни президентлик сайловларининг биринчи босқичи бўлди, унинг кейинги босқичига Дан Барна ўта олмади. 2019 йил 7 ноябр, пайшанба.

Руанда ғарбидаги ёлғизоёқ сўқмоқда қишлоқ болалари дам оляпти. Бу қишлоқ Киву кўли қирғоғидаги Кибогора шаҳарчаси яқинида жойлашган. 2019 йил 4 ноябр, душанба.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан