Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳафта воқеалари AP нигоҳида (фото)
15.10.2019 17:37,  
421

Қароргоҳи Ню-Йоркда жойлашган AP – Associated Press халқаро агентлиги ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

Туркиядаги Акчакале шаҳри Сурия ҳудудидан миномётда ўққа тутилганда аҳоли пана жойларга қочмоқда. Ўтган ҳафта чоршанба куни Туркия қўшинлари Сурия чегарасини кесиб ўтиб, унинг шимолидаги курд ҳарбийларига қарши ҳужум бошлади. Натижада Сурия шимолида 160 000 кишилик қочқинлар оқими пайдо бўлди. Бунга жавобан Туркия жаунибадига баъзи аҳоли манзилгоҳлари ҳам курдларнинг артиллерия ҳужумига учради. Акчакале шаҳрини чегаранинг жанубидаги Суряининг Тал-Абяд шаҳридан атиги 1 кмлик масофа ажратиб туради. 2019 йил 10 октябр, пайшанба.

Консерватив яҳудийлардан бўлган ёш бола Исроилнинг Бней-Брак шаҳрида ўтаётган Капарот диний маросимида товуқни ушлаб турибди. Диндор яҳудийлар ушбу маросим натижасида кишининг ўтган йилда қилган гуноҳлари товуққа ўтади, деб эътиқод қилади. Бу маросим бир кундан кейин нишонланадиган яҳудийларнинг энг муқаддас байрами Йом Киппур – Покланиш кунига тайёргарлик бўлади. 2019 йил 7 октябр, душанба.

Армандо Эспиноза Калифорниянинг Сонома шаҳри четидаги кафелардан бирига атроф зулматга чўккан бир паллада қоғоз маҳсулотларини етказиб бермоқда. Pacific Gas & Electric компанияси минтақадаги иссиқ ҳаво ва қуруқ шамоллар таъсирида ёнғин келиб чиқмаслиги учун Шимолий Калифорнияда ярим миллион мижозни электр энергиясидан узиб қўйди. 2019 йил 9 октябр, чоршанба.

Ҳукуматга қарши намойишлар вақтида ироқликлар Бағдод кўчаларини тўсиб қўйиб, турли буюмлар ва баъзи биноларга ўт қўйди. Бағдод ва мамлакат жанубидаги шаҳарларни қамраб олган ғалаёнларда асосан ёшлар қатнашиб, коррупция ва ишсизликка қарши талаблар билан бошланганди. Хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши ўқ отиши натижасида юздан ортиқ киши ҳалок бўлди. Охир-оқибатда ҳукумат намойишчиларга ён берди. 2019 йил 5 октябр, шанба.

Эквадор президенти Ленин Морано ва унинг иқтисодий сиёсатига қарши пойтахт Китода бўлаётган намойишларда полиция зирҳли техника панасида одамларни тарқатишга уриняпти. Ҳукумат субсидияни бекор қилганидан кейин ёқилғи нархларининг осмонга сапчиши манзарасида ўтган ҳафта бутун мамлакатни намойишлар, талончилик, бузғунчилик, хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар, муҳим автомобил йўлларини тўсиб қўйиш, нефт саноатига тегишли йирик корхоналар ишига тўсқинлик қилиш авж олди. 2019 йил 9 октябр, чоршанба.

"Хагибис" тўфони туфайли қўзғалган улкан тўлқинлар Мия префектураси, Киҳо шаҳри бандаргоҳидаги тўсиқдан ошиб ўтиб, балиқчи кемалар устига ёпирилмоқда. Бу тўфон туфайли ҳозиргача Японияда 60 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди. 2019 йил 11 октябр, жума.

Эквадор пойтахти Китода намойишчилар ва полициячилар ўртасидаги тўқнашув. 2019 йил 9 октябр, чоршанба.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан