Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳафтасига 100 миллион: “Соғлом турмуш тарзи” (1hls.) платформаси қачондан тўлиқ ишга тушиши маълум бўлди
22.02.2022 15:37,  
250

Аввалроқ “Соғлом турмуш тарзи” платформаси кунига 10 минг қадам юрганларга 3 минг тўлаб бориш тизими тўхтатилгани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик ушбу платформа тартибига ўзгаририш киритилаётгани, эндиликда кунига 10 минг қадам юрганларга мингта велосипед ва 100 миллион сўмлик ютуқ берилиши маълум қилинган эди. Лекин ўша вақтда тарқалган хабарда платформа қачондан ишга тушиши очиқланмаган эди.

Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Улуғбек Абдуқаҳҳоровнинг маълум қилишича, ушбу платформа 15 март санасидан тест режимида, 1 апрелдан эса тўлиқ қайта ишга тушади.

Ҳозирда қарор лойиҳаси тайёрланяпти. Унга кўра, платформа 15 мартдан тест режимида, 1 апрелдан эса тўлиқ ишга туширилади. Бунда ҳар ҳафта оҳирида 10 минг қадам ва ундан кўп юрган фуқароларга ютуқли лоторея ўйини ўтказилади. Унда мингтагача велосипед, 100 миллион сўмлик ютуқ ўйналади. Бу ҳар ҳафтада ташкил этилади. Ҳозирда платформа тегишли мутасаддилар томонидан такомиллаштирилиб бориляпти, қарор лойиҳаси ишлаб чиқиляпти, – дейди Молия вазирлиги вакили.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан