Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ҳали буғдой ва ун нархи тушади. Бозор «ўпкасини босиб олишини» кутяпмиз», — Молия вазирлиги депертамент мудири Тўлқин Мирзаев
30.05.2022 13:09,  
12

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Молия вазирлиги депертамент мудири Тўлқин Мирзаев бозорларда ошган ун нархи юзасидан муносабат билдирди. 

«Ҳа, бозорларда ун нархи кўтарилгани ҳақиқат. Бироқ бу — вақтинчалик ҳолат. 

Нарх ошишининг асосий сабаби — Россия ва Украина ўртасидаги сиёсий инқироз туфайли жаҳон бозора юзага келган ҳолат ҳамда импорт қилинаётган ун нархи қимматлиги билан бевосита боғлиқ. Аммо Ўзбекистонда етарли равишда ун захираси мавжуд. Яқин кунларда бозорга қўшимча 50 минг тонна маҳаллий ун киритилади. Шу орқали нарх барқарорлашади. 

Ун нархининг эркинлашиши — рақобат муҳитини юзага келтиради. Нархлар ошмайди, фақатгина Тошкент шаҳрида қолипли нон (халқ таълида — буханка) нархида ўзгариш бўлишини кутяпмиз. Бозорларда эса, аксинча, нарх тушиши прогноз қилиняпти. Қўпол қилиб айтганда, бозор «ўпкасини босиб олишини кутяпмиз», — деди Мирзаев. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан