Ҳaлиям «aрмaни қaтлиоми»гa ишонaсизми?

Ҳaлиям «aрмaни қaтлиоми»гa ишонaсизми?

Aрманистон ССР аслида 1830 йили Ўрусия қўлостига ўтган қадимий Ереван хонлиги ўрнида ташкил топгани ҳақида ёзгандим. Унгача хонликда асосан озарбайжонлар яшаган, арманилар эса аҳолининг жуда камчилигини ташкил қилганди.

Ўтган юз йил ичида арманилар озарийларни туғилиб ўсган тупроқларидан мунтазам равишда сиқиб чиқариш сиёсатини олиб боришган. 1947 йили совет ҳукумати тасдиқлаган режа асосида яна 50 минг озарий қўшни Озарбайжонга мажбурий кўчирилган. Уларнинг ўрнига Ливан, Сурия, Ироқ, Туркия ва бошқа ўндан ортиқ давлатдан арманилар кўчириб келтирилган.

Бундан икки юз йил олдин аҳолисининг 80 фоизи озарбайжон турклари ва мусулмонлардан иборат бўлган Ереван шаҳри ҳозирги кунда фақат арманилар яшайдиган фашист бошкентга айланган.

Aрманистондаги номи озарбайжонча бўлган 640 қишлоқдан 638 тасининг номи арманичага ўзгартирилиб, озарийлар тарихи йўқ қилинган. 1928 йилдаги Aрманистон ССР харитасига боқсангиз, бунга яққол ишонч ҳосил қиласиз. Мисол учун Ереван шаҳри теварагидаги айрим аҳоли пунктлари отларини келтираман: Улуғхонли, Жафар, Қамарли, Ўва (Водий), Бошкент, Буюк Водий. Бизга жўғрофия дарсларида «Севан» деб ўқитилган кўл номи эса «Гўкче Гўлу» – Кўкча кўли.

Aрманилар 90 йиллар бошларида босиб олинган Озарбайжонга тегишли етти туман ва Тоғли Қорабоғдаги шаҳар ҳамда қишлоқларни талагани етмагандек, номларини ҳам ўзгартирган.

Тоғли Қорабоғ учун қирқ тўрт кунлик озодлик урушига кирган Озарбайжонга енгилган арманилар энди уруш кунлари ҳукумат ўз халқи ва дунё ҳамжамиятига ёлғон-яшиқ хабарлар тарқатганини очиқ гапиряпти. Буни мамлакат ичидаги мухолифчи кучлар ҳам, ҳарбийлар ҳам, оддий халқ ҳам тан оляпти.

Шу кунларда Aрманистон ва Озарбайжон орасидаги давлат чегараси совет даври сўнгги хариталари асосида демаркация қилиняпти. Қизиғи шундаки, арманилар бунга ҳам эътироз билдиришяпти. Нима эмиш, агар чегаралар бу усулда белгиланса, айрим армани шаҳар ва қишлоқлари «душманларга ўтиб қоладиган стратегик тепаликлар»нинг шундоққина тагида қолиб кетар, бу эса хавфсизликка салбий таъсир қилар, шунинг учун бунга йўл қўйиб бўлмас эмиш! Бундай сафсаталар юксак даражадаги давлат бошқарувчилари оғзидан чиқаётгани арманилар қанчалик ўзларидан кетиб, хоббонилашганини кўрсатади.

Тарихни сохталаштиришга уста бўлиб кетган Aрманистон бошини ҳозирги кунда яна битта муаммо оғритяпти. Қандай муаммоми? Ёлғончи арманилар «энди 1915 йилда турклар бир ярим миллион арманини қатлиом қилган деган ёлғонимизга бошқаларни ишонтиришимиз қийинлашади» деб, ташвишга тушиб қолишган.

Ҳолбуки, 1905-06 йилларда Усмонийлар империясида ўтказилган аҳоли рўйхатида арманилар сони бир миллион иккиюз минг киши деб кўрсатилган. Aгар бир ярим миллион армани ўлган бўлса унда ҳозирги Ироқ, Сурия ва Ливанга сургун қилинганларни қўятуринг, Ўрусия ва бошқа ғарб давлатларига қочиб кетиб, ҳозиргача дунёнинг турли давлатларида яшаётган ўн миллион армани ойдан тушганми?!

Туркия президенти «армани қатлиоми» масаласига чек қўйиш учун бундан ўн беш йиллар олдин мантиқли ечим йўлини таклиф қилган. Жаноб Ражаб Эрдўған армани иддаолари билан боғлиқ давлат архивларида «сирли» тамғаси остида сақланаётган ҳамма ҳужжатларни очиб, уларни ўрганиш учун икки давлат тарихчи олимларини чақирган. Президент Aрманистондан ҳам ўз архивларини очишни сўраб, олимлар ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қандай хулоса берса, шундайлигича қабул қилишини билдирган. Лекин ёлғонлари бутун дунёга фош бўлишидан қўрққан арманилар бу таклифни рад қилишяпти.

Шунга ўхшаш ёлғон тарқатиш арманиларга ота мерос, шекилли. Бундан юз йил олдин бўлган воқеаларни бир четга қўя туринг – яқин тарих ҳақида гаплашайлик. Шу йил уруш давом этаётган октябр ойида Aрманистон бош вазири Никол Пашинян ББC телевидениесига берган суҳбатида Тоғли Қорабоғ арманиларнинг азалий ватани эканлигини иддао қилиб, Совет даврида ҳам арманилар аҳолининг 95 фоизини ташкил этгани ҳақидаги ёлғонни кўзларини лўқ қилиб, оғзининг бир четидан чиқариб юборди. Ҳолбуки, 1979 ва 1989 йилларда собиқ Советлар Бирлигида ўтказилган аҳоли рўйхатида Тоғли Қорабоғдаги озарбайжонлар нисбати 22-23% атрофида эди.

Пашиняннинг ББCда айтган гапларини эшитиб, бир латифа эсимга тушди. Ёш боладан ўқитувчиси «қўлингда иккита олма бор, биттасини ўртоғингга берсанг, ўзингда нечта қолади?» деб сўраса «иккита» деб жавоб берибди. «Нега?» деса «чунки, бермайман» деган экан.

Совет даврида ўқитилган сохта тарихга ишониб, ўзининг келиб чиқиши туркий эканини билмай, «бечора арманиларни  золим турклар қатлиом қилган» деган каллаварамларга бир дарс бўлиши учун ёзяпман. Зора, эслари кириб қолса.


Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.