Ҳаммани ёппасига коронавирусга текширсак, бутун тиббиётимиз ҳам бардош бера олмайди – Нурмат Атабеков 

Ҳаммани ёппасига коронавирусга текширсак, бутун тиббиётимиз ҳам бардош бера олмайди – Нурмат Атабеков 

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиолгия назорати давлат инспекцияси бошлиғи Атабеков Нурмат қуйидагиларни маълум қилди:

"Вируснинг авж олиб кетишига нафақат одамларнинг карантинга амал қилмаслиги, балки енгилликдан сўнг айрим ташкилотларнинг вазиятга жиддий муносабатда бўлмагани ҳам сабаб бўлди.

Ҳаммани ёппасига коронавирусга текширадиган бўлсак, нафақат ПСР аппаратлари, балки бутун тиббиётимиз ҳам бардош бера олмайди" - деди инспекцияси бошлиғи.