Ҳамюртимиз жанги асосий жанглар орасида бўлиб ўтади

Ҳамюртимиз жанги асосий жанглар орасида бўлиб ўтади

UFC промоушени эртага тонгда бўлиб ўтиши режалаштирилган "UFC 257" турнири таркибида ўзгариш амалга оширди. Ҳамюртимиз Маҳмуд Муродовнинг жанги асосий карддан ўрин олди.

Таниқли журналист Даврон Файзиев бу борада ўз "Телеграм" саҳифасида қуйидагича пост қолдирди: "Маҳмуд Муродовнинг жанги "UFC 257" асосий кардига ўтказилди. Турнир тонги соат 5:00 да бошланишини инобатга олсак, бу мухлисларга қулайлик туғдиради. Яъни, соат 7:00 дан кейин ўзбекистонлик жангчи октагонга чиқади. Шундай бўлса-да, биз "UZREPORTTV"да прелимни ҳам бошидан намойиш этамиз", - деб ёзади.