Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳамза Биндалаж ким?
21.04.2016 16:11,  
44

Дунёнинг энг хавфли ва моҳир хакерларидан саналади. 217дан ортиқ банкнинг серверларини бузиб киришга муваффақ бўлган ва 4 миллиард доллардан ортиқ маблағни Африканинг ноҳукумат ташкилотлари ҳисобига ўтказган. Шунингдек, 280 миллион долларни Фаластин инсонпарварлик ташкилотларига ўтказган.

Уч йил мобайнида Ҳамза қидирилган ва 2013 йилнинг январида Таиланд полицияси уни тутишга муваффақ бўлган. У полициячиларга қаршилик кўрсатмаган ва оиласи билан осойишта хайрлашган. Унинг полициячилар ёнида кулиб турган расми жаҳон ОАВлари саҳифасида пайдо бўлгач, “жилмаяётган хакер” деб номлашган.

Ўғирланган пулларни нимага сарфлагани сўралганида саёҳатга, ҳашаматли меҳмонхоналарда яшаш ва самолётда учишга сарфланганини билдирган.

Хакерга ўлим жазоси хавф солаётгани ҳақида хабар тарқалгач, жазоирлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уни ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида виртуал оламда гуруҳлар ва саҳифалар ташкил этишган. Фаоллар Барак Обама номига мурожаатнома тайёрлашган, петиция ташкил қилинган. Бунга, ҳаттоки, Жазоирдаги АҚШ элчиси аралашган.

2015 йилнинг июнида АҚШ суди хакерни 14 миллион доллар жарима тўлашга ва 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Исроил махсус хизматлари ўзларига ишлаш шарти билан ёш хакерни озод қилишга уриниб кўрган. Ҳамза таклифни рад этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан